Анже, Анжер — Франсиядаги шаҳар, Маине-эт-Лоире департаментининг маъмурий маркази, Анжу тарихий вилоятининг энг катта шаҳри. Аҳолиси 141 минг киши (1990). Мен дарёси Луарага қуйиладиган ердаги пристан. Анже тугуни. Анже машинасозлиги, тўқимачилик, озиқ-овқат, поябзал саноати корхоналари, санъат ва ҳунар миллий мактаби, роман-готика черкови (ХИИ—ХИИ асрлар), қаср (1228—1238-йиллар), археология ва суратли гиламлар музейлари бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил