Anker
Анкер (нем. анкер — якор) — 1) соат механизмининг якор (вилка) кўринишидаги қисми. Соат механизмининг бир меъёрда юришини таъминлайди. Оссиллятор (маятник ёки баланс) билан ишга тушириш ғилдираги орасидаги боғловчи звено. Анкерли соат, анкерли юриш сўзлари анкердан келиб чиққан; 2) иншоот ва машиналар қисмларини маҳкамлайдиган детал. Иншоотларда девор, пойдеворлар, гумбазларга қўйиб кетилади. „А“, атамаси „оралиқ детал“ маъносида ҳам қўлланади (анкерли плита, анкерли боғ ва бошқалар).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |