Anklav
Qiyofa

Анклав (лотинча: инcлаватус – „ёпиқ“ ва „cлавис“ – „калит“) – бошқа давлат ҳудуддаги ер.
Анклав (франс. энcлаве, лот. инcлаваре – қулфлаб олиш) – бир давлатнинг ҳамма томондан бошқа давлат ҳудуди билан ўраб олинган ҳудуди ёки ҳудудининг бир қисми. Масалан, Лесото давлати ЖАР ҳудудидаги анклав ҳисобланади. Агар анклав денгизга туташ бўлса, у ярим анклав деб аталади[1].
Фарғона вилоятига қарашли Сўх, Чўнғара, Таян Шоҳимардон, Қалача ва Жангаил ҳудудлари Ўзбекистон эксклавлари бўлиб, Қирғизистон Республикаси учун анклав бўлиб ҳисобланади[2].

Анклав мамлакатлар
Ватикан (Италия ҳудудидаги анклав)
Черногория (Италия ҳудудидаги анклав)
Сан Марино (Италия ҳудудидаги анклав)
Лесото (ЖАР ҳудудидаги анклав) [3]
Бруней (Малайзия га алоқадор ярим анклав)
Шарқий Тимор (Индонезияга алоқадор ярим анклав)
Гамбия (Сенегалга алоқадор ярим анклав)
Монако (Франсияга алоқадор ярим анклав)
Португалия (Испанияга алоқадор ярим анклав)
Дания (Германияга алоқадор ярим анклав, Швеция билан денгиз чегараси)
Канада (АҚШга алоқадор ярим анклав, Гренландия ҳудидидаги Дания ерлари билан денгиз чегараси ва Сен-Пиэр ва Микелон Франсия ороллари)
Қатар (Саудия Арабистони га алоқадор ярим анклав, Баҳрайн ва БАА билан денгиз чегараси) [4]
Корея Республикаси (КХДР билан ярим анклав, Япония билан денгиз чегараси)
Папуа Янги Гвинея (Индонезия га алоқадор ярим анклав, Австралиява Саламон ороллари билан денгиз чегаралари)
Доминикан Республикаси –
Гаити (ўзаро ярим анклав)
Ирландия –
Буюк Британия (Франсия билан ўзаро ярим анклав)
Черногория (ярим анклав)
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Анклавлар, Эксклавлар – Марказий Осиёнинг „Оловли Нуқталар“и (ми?)
- ↑ „ЛЕСОТО | Энсиклопедия Кругосвет“. 2011-йил 26-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 15-январ.
- ↑ Катар, география Катара, страни мира, страни Азии, география,Азия[сайт ишламайди]
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |