Анна Андреэвна Ахматова (тахаллуси; туғилгандаги фамилияси Горенко) (1889-йил 23-июн, Одесса — 1966-йил 5-март, Москва вилояти, Домодедово шаҳри; Санкт-Петербургда дафн этилган) — рус шоираси.

Анна Андреэвна Ахматова

Анна Ахматова 1920-йилларда
Таваллуди
Анна Андреэвна Горенко

23-июн 1889-йил
Одесса, Херсон губернияси, Россия империяси
Вафоти 5-март 1966-йил(1966-03-05)
(76 ёшда)
Домодедова, Москва вилояти, РСФСР, СССР
Тахаллуси Анна Ахматова
Касби Шоир, таржимон, адабиёцҳунос
Ижод қилган тиллари рус тили
Фуқаролиги Rossiya bayrogʻi Россия империяси
SSSR bayrogʻi СССР
Таълими Сарскоселская аёллар гимназияси
Евпатория аёллар гимназияси
Фундуклеевская аёллар гимназияси
Киев олий аёллар курслари
Н.П.Раев аёллар олий тарих-адабиёт курслари
Йўналиш Акмеизм, модернизм
Фаолият йиллари 1911—1966-йиллар
Жанр Шеърият
Мукофотлари
Имзоси

1910-йилдан асосан Петербургда яшаган. Биринчи шеърлар китоби „Оқшом“ 1910-йилда чиққан. „Тасбеҳ“ (1914), „Оқгала“ (1917), „Бар-гизуб“ (1921) ва бошқа китобларидаги шеърларида лирик кечинмалар, танҳолик туйғулари ифодаланган. Инқилобий воқелиқдан узоқ бўлса-да, Ахматова бари бир муҳожирларни, яъни ватангадо кишиларни қоралаб шеърлар ёзади („Мен ўз ерини ташлаганлар билан бирга эмас-ман…“).Бир неча йиллар мобайнида Анна ижодининг янги қирралари шаклланди, асарларида Ватан мавзуи устунлик қила бошлади. 1930−1940-йиллардаги шеърларида Ватан, ватанпарварлик мавзулари кенг акс этган („Олтин китобдан“, 1940; „Танланган асарлар“, 1944). Иккинчи жаҳон уруши йилларида Тошкентда яшаб, „Тошкент шеърлари“ (1944) туркумини яратган. „Қаҳрамонсиз поэма“ (1940 — 62) асари — Анна ижодининг чўққиси. „Вақтнинг тез ўтиши“ (шеърий тўплам, 1965) китобида Анна ижодининг ўзига хос томонлари акс этган. Шарқ, Ғарбий Европа шоирлари ижодидан таржималар қилган („Корея мумтоз шеърияти“, 1958; „Шарқ мумтоз шеърияти“, 1969 ва бошқалар). Анна назми умуман бадиий соддалиги, лўндалиги ва услубининг ойдинлиги, образларининг аниқлиги ва одмилиги, чуқур лириклиги ва мусиқийлиги билан алоҳида ажралиб туради. Шеърлари ўзбек тилига таржима қилинган (1966,1969). Тошкентда Анна яшаб ижод этган уй ўрнида қурилган бинога (Содиқ Азимов кўчаси, 54) шоира хотирасини абадийлаштирувчи лавҳа ўрнатилган (1976).

Хотира

Пушкин (Ахматова кўчаси), Калининград, Одесса, Киэв, Донецк, Тошкент, Москва, Тюмен, Астрахан, Майкоп ва Томскда Анна Ахматова номидаги кўчалар мавжуд, Евпаторияда (Қрим Мухтор Республикаси) Анна Ахматова ўтиш жойи мавжуд.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил