Anna German
Анна Виктория (олмонча: Анна Ҳöрманн , полякча: Анна Wикториа Герман; 1972-йилдан – полякча: Анна Wикториа Герман-Тучолска) – асли немис бўлган хонанда, шоир ва бастакор. Дунёнинг турли тилларида, биринчи навбатда, поляк ва рус тилларида қўшиқларнинг таниқли ижрочиси. Монте-Карло, СанРемо, Неапол, Виареггио, Cаннес, Сопот каби кўплаб миллий ва халқаро фестиваллар лауреати.
Анна Герман | |
|---|---|
| Файл:Анна Герман.гиф | |
| Таваллуди |
Анна Евгеневна Герман 14-феврал 1936-йил |
| Вафоти |
25-август 1982-йил (46 ёшда) Варшава, Полша |
| Жанрлар | эстрада, опера, романс |
| Касби | қўшиқчи, бастакор, актриса |
| Фаолият йиллари | 1960—1982 |
Биографияси
Болалиги ва ёшлиги. Оиласи
Анна Герман 1936-йил 14-февралда СССРда Ўзбекистон ССРнинг Урганч шаҳрида туғилган. Онаси – Ирма Давйдовна Бернер (15.11.1909—30.01.2007). Великокнязҳескоэ қишлоғида туғилган (ҳозирги Кочубеэвское қишлоғи, Ставропол ўлкаси). У Екатерина даврида Россияда яшаган. У немис тилидан дарс берган. Ирманинг оиласи одатдаги меннонит немис-платан диалектида (Плäттдеуцч) гаплашарди. Отаси – Евгений Фридрихович Герман (олмонча: Эуген Ҳöрманн ), (1909, Лодз—10.11.1937[1]) – Урганчдаги новвойхонада ҳисобчи бўлган[2]. Немис ва голланд кўчманчилари авлодининг ўғли[1]. 1937-йилда қўшниларининг қоралашидан сўнг у жосусликда айбланиб ҳибсга олиниб, „ўн йилга ёзишма ҳуқуқисиз“ қамоқ жазосига ҳукм қилинди ва Тошкентда қатл этилди. 1957-йилда вафотидан кейин реабилитация қилинган.
Бувиси – Анна Фриэсен Мартенс (18.01.1886 – 17.09.1971). 1940-йилларда Сибирдаги Сталин лагерларида вафот этган . Кичик укаси Фридрих 1940-йилда Тошкентда скарлатинадан 2 йил 2 ойлигида вафот этди. Боткин қабристонига дафн этилган.
1967-йилгача ижодий фаолияти
1960-йилда Анна Герман талабалар театри „Пун“ саҳнасида дебют қилди. У ерда қизни ушбу театр директори Ержи Литвинец таклиф қилди[3][4]. Бироқ, биринчи спектаклларидан бирида Анна бу сўзларни унутди ва бундан шунчалик хафа бўлдики, тез орада театрни тарк этди[5][3].
Италия ҳукумати стипендиясини олгач, интилувчан қўшиқчи бир неча ойга Римга йўл олди. Ажратилган стипендия уй-жой учун зўрға етарли эди. 1962-йилда Анна университетининг геология факултетини тамомлаган.
Биринчи эътироф Германга Рзешовлик актёр ва режиссёр Жулиан Крзйwка уни ўз труппасига таклиф қилганидан кейин келди[3].
Автоҳалокатга учраши ва даволаниши
Италиядаги гастрол сафари пайтида Герман жиддий автоҳалокатга учрайди. Бу автоҳалакоат 1967-йил 27-августда Форли ва Милан шаҳарлари ўртасидаги ҳудудда содир бўлган. Кечаси катта тезликда Герман ва унинг импресариоси кетаётган машина бетон тўсиқга бориб урилган (машина ҳайдовчиси Ренато Серио рулда ухлаб қолган). Машинанинг бетон тўсиқ урилиши Германни машинанинг олд ойнасидан чакалакзорга улоқтириб ташлаган, натижада у ердан Анна Германни дарҳол топиша олишмаган. Эрталаб етиб келган тез ёрдам машинаси дастлаб машинада бўлган, қўли ва оёғи синган Ренатони олиб кетади[6][7][8]. Германга 49 жойидан синишлар (шу жумладан, умуртқа поғонаси) ва ички органларига шикаст етган.
Бахциз ҳодисадан кейин Анна Герман бир ҳафта давомида ҳушига келмайди. Олти ой давомида касалхонада Анна гипсда ҳаракациз ётган. Кейин, бир неча ой давомида Анна Герман чуқур нафас олишни, ўтиришни ва юришни қайта ўрганишга мажбур бўлади[7][9][10].
1960-йилларнинг охирида Анна Герман ўз фаолиятининг Италия даврига бағишланган „Соррентога қайтгин?“ автобиографик китобини ёзади. Китобнинг тиражи 30 000 нусхани ташкил этган[7]. Шу билан бирга, хонанда бир мунча вақт болалар учун физика бўйича радиоэшиттириш олиб борган[11] ва мусиқа ёзишни бошлаган[12].
Шахсий ҳаёти
1972-йил 23-мартда Закопане шаҳрида Герман Политехника институтининг металлургия кафедраси муҳандиси Збигнев Тухолскийга (1928-йилда туғилган) турмушга чиққан, Збигнев Тухолский билан 1960-йилда Вроцлавдаги пляжда учрашишган[7][13]. 1975-йил 27-ноябрда уларнинг ўғли Збигнев туғилган.
Герман шарқона таомларни пиширишни яхши кўрарди. Спиртли ичимлик истеъмол қилмаган[11].
Фаолияти

Дастлабки мусиқа сабоқларини Хоразмда олган. 1946-йилдан Полшада яшаган. Wроcлаw политехника институтини тугатган (1961). Шу даврдан бошлаб эстрада ансамблларида хонанда сифатида қатнашиб, дастлаб Полша (Сопот, 1963—1965; Ополе, 1964), кейинчалик Вена (1965) ва Сорренто (1967) халқаро эстрада танловлари лауреати унвонига сазовор бўлди. Хонанда лирик-драматик ҳамда ҳазилнамо қўшиқларни ўта самимийлик ва ўзига хос тарзда талқин этган. Репертуаридан замонавий композиторлар (Катарзйна Гäртнер, „Рақсга тушувчи эвридикалар“; Александра Пахмутова, „Умид“; Евгений Птичкиннинг „Севги садоси“), куйларини ўзи яратган („Инсон тақсири“, „Бўлиши мумкин“), шунингдек, поляк, рус, италян қўшиқлари ўрин олган. Европа, Америка, Австралия ва Осиё (хусусан, Марказий Осиё, 1979) мамлакатларида гастролда бўлган. Ижодига бағишланган „Анна Герман билан учрашув“ филми яратилган (1976). Урганчда кўчалардан бири, Зиэлона Гóрадаги консерт зали ҳамда мазкур шаҳарда ўтадиган эстрада фестивалига (1988) Герман номи берилган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Татьяна Винниченко. Пани Анна // Личности. — 2011. — Ноябрь. — С. 4—24.
- ↑ Ольга Сапрыкина. Жизнь взаймы // Атмосфера. — 2004. — Июль. — С. 48—55.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 жизнь 2013.
- ↑ Энсиклопедия нюсмейкеров (2015). Анна Герман (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-03-14 санасида архивланган) // арт.нив.ру
- ↑ Татьяна Винниченко. Пани Анна // Личности. — 2011. — Ноябрь. — С. 4—24.
- ↑ Татьяна Винниченко. Пани Анна // Личности. — 2011. — Ноябрь. — С. 4—24.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 Ольга Сапрыкина. Жизнь взаймы // Атмосфера. — 2004. — Июль. — С. 48—55.
- ↑ жизнь 2013, с. 28—29.
- ↑ жизнь 2013, с. 43—44.
- ↑ жизнь 2013, с. 33.
- ↑ 11,0 11,1 Иван Ильичёв. Анна выступала в тёмных очках, чтобы скрыть слёзы боли // Гала Биография. — 2006. — № 04. — С. 76—90.
- ↑ жизнь 2013, с. 49.
- ↑ Валентина Оберемко. „Любовь и рок Анны Герман. Её голос лечит души“. аиф.ру (2009-йил 10-феврал). 2020-йил 21-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 30-июн.
Адабиётлар
- Анна Герман, под редакцией Л. Незвинской. «Анна Герман. Жизнь, рассказанная ею самой», Уникальная автобиография женщины-эпохи. Эксмо, 2013. ИСБН 978-5-9955-0698-0.
- Герман А.. Мы долгое эхо, Легенды авторской песни. М.: Алгоритм, 2012. ИСБН 978-5-4438-0139-1.
- Герман А.. Эхо любви, Женщина, покорившая мир. М.: Алгоритм, 2013. ИСБН 978-5-4438-0293-0.
- Ильичев И. М.. Анна Герман. Гори, гори, моя звезда.... М.: Эксмо, Алгоритм, 2010. ИСБН 978-5-699-45270-5.
- Ильичев И. М.. Анна Герман: "Белый ангел песни". М.: Майор : Изд. Осипенко А. И., 2013. ИСБН 978-5-98551-203-8. (2-е изд.: М., 2015)
- Ильичев И. М.. Анна Герман: сто воспоминаний о великой певице. М.: Алгоритм, 2016. ИСБН 978-5-906842-28-2. (2-е изд.: М., 2017)
- Жигарев А. Л.. Анна Герман. М.: Искусство, 1988. (Переиздание: Жигарев А. Л.. Анна Герман. Смоленск: Русич, 1998. ИСБН 5-88590-895-8. )
- 1974 Анна Герман — Награбиэcки Жан (Анна Герман — Ян Награбецкий)
- 1999 Wспомниэниа о Анниэ Герман — Мариола Прйзwан (Воспоминания об Анне Герман — Мариола Призван)
- 2000 Cзłоwиэcзй лос. Wспомниэниа о Анниэ Герман — Адриана Полак (Человеческая судьба. Воспоминания об Анне Герман — Адриана Поляк)
- 2003 Диэ унбеканнте Анна Герман (Неизвестная Анна Герман) — Артур Ҳöрманн (Книгу написал дядя Анны Герман и брат её отца Евгения Германа)
- 2008 Таńcзącа Эурйдйка. Wспомниэниа о Анниэ Герман — Мариола Прйзwан (Танцующая Эвридика. Воспоминания об Анне Герман — Мариола Призван)
- 2011 Анна Герман — Жордан Наоум ИСБН 6138327977
- 2012 Анна Герман о собиэ — Мариола Прйзwан (Анна Герман о себе — Мариола Призван)
- 2013 Таńcзącа Эурйдйка. Анна Герман wе wспомниэниач — Мариола Прйзwан (Танцующая Эвридика. Анна Герман в воспоминаниях — Мариола Призван)
- 2013 Герман. Особистй албум Аннй Герман — Марзена Бараноwска (Герман. Личный альбом Анны Герман — Мажена Барановская)
- 2013 Герман. Śпиэwажącй аниоł. Супер албум (Герман. Поющий ангел. Супер альбом)
- 2014 Анна Герман: «Уśмиэчаж сиę» — Волга Ерафеенка (Анна Герман «Улыбайся» — Ольга Ерофеенко)
- 2014 Cзłоwиэcзй лос wспомниэниа матки Аннй Герман — Ирма Мартенс-Бернер (Человеческая судьба воспоминания матери Анны Герман — Ирма Мартенс-Бернер) ИСБН 978-83-7295-299-8 Так же консультантами книги были сын Анны Герман, Збигнев Иварр Тухольский и её муж Збигнев Антоний Тухольский.
- Алексей Шлыков. Любовь земная[сайт ишламайди] Журнал ТВ7 (№ 19, 2010)
- Галина Выборнова. Джамбулские страницы Анны Герман Газета «Время» (Казахстан)
Ҳаволалар
| Викиомборда „Анна Герман“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Анна Герман ИМДб саҳифаси
- Анна Герман мухлислари сайти
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |