Anna Mamayenko
Анна Ивановна Мамаенко (1982-йил, Краснодар) Россия шоираси, журналист, адабий танқидчи.
| Анна Мамаенко | |
|---|---|
| Таваллуди |
1982-йил 9-март |
| Ижод қилган тиллари | рус тили |
| Фуқаролиги |
|
| Фаолият йиллари | 1996-йилдан ҳозиргача |
Биографияси
Таълими
Краснодарлик мактаб ўқувчиси Анна Мамаенко илк бор 13 ёшида ўз шеърларини вилоят газеталаридан бирида чоп эттирди. 17 ёшига келиб сезиларли шеърий тажрибага эга бўлди ва мактабни тугатгач, 1999-йилда кучли рақобатга қарамасдан Максим Горкий номидаги Адабиёт институтига бир йўла ўқишга кирди[1].
Журналистикадаги фаолияти
Анна Ивановна 1996-йилдан 2000-йилгача „Кубанскиэ новости“ ва „Комсомолец Кубани“ газеталарида штатдан ташқари мухбир сифатида фаолият юритган. 2000-йилда Краснодарда „Пункт Приема“ номли адабий-театр гуруҳига асос солган ва уни бошқарган. Бу гуруҳ таркибида консептуал шеърий спектакллар ва перформансларда иштирок этган. Энг машҳур ишлари орасида „Пятница Обитания“ номли консептуал шеърий спектакл бўлиб, унда Мамаенко асосий ссенарий муаллифи, лойиҳа раҳбари ва бош рол ижрочиси сифатида қатнашган. Кейинчалик, 2003-йилда Краснодарда „Воскресник, или Похорони русской литератури“ номли аксия-перформанс ўтказилган бўлиб, у оммавий ахборот воситаларида кенг ва турлича акс-садо уйғотган[2].
Ижодий фаолияти
Анна турли йилларда кутубхоначи ёрдамчиси, мухбир, қоровул, нашриёт муҳаррири, Таман ярим оролидаги археологик экспедицияда ер қазувчи, адабиёт маслаҳатчиси, кўкаламзорлаштирувчи, ёрдамчи ишчи ва Краснодар драма театрининг адабий қисм мудири лавозимларида ишлаган.
Мамаенко 2004-2005-йилларда „Халқлар дўстлиги“ журналида шеърият бўйича штатдан ташқари адабий маслаҳатчи сифатида фаолият юритган. 1999-йилдан бошлаб Россия Ёзувчилар уюшмасининг Краснодар вилоят бўлимида адабий маслаҳатчи лавозимида ишлаб келган. 2008-йилдан 2009-йилгача Россия Ёзувчилар уюшмасининг Краснодар вилоят бўлими раиси вазифасини вақтинча бажарувчи бўлган. 2009-йилда Краснодар шаҳри маданияти ва санъатига қўшган улкан ҳиссаси учун шаҳар маъмуриятининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланган.
2010-йилдан 2012-йилгача „Сумрачний гений“ мистика ва қўрқинч журналининг адабий муҳаррири сифатида фаолият юритган.
Журналлар, газета ва тўпламлардаги нашрлари
Анна Мамаенко „Литературной газете“, „Знамя“[3], „Юност“, „Новая Юност“, „Наш современник“, „Литературная учёба“, „Литературная учёба“[4],"Окно"[5], „Голос эпохи“[6], „Эмигранцкая лира“[7], „Вечерний гондолер: Газета волних литераторов“[8], „Рус ёзувчиси“ веб-сайтида[9] ва Евросиё журнал портали „Мегалит“[10][11]; шунингдек, жамоавий тўпламлар ва халқаро антологияларда, Москва, Краснодар вилояти, Омск, Ростов-на-Дону, Костомукша нашрларида ўз асарларини эълон қилган. Анна Мамаенко „Авлод кундалиги“ лойиҳасининг иштирокчисидир[12]. Кўплаб журналистик ва илмий-публицистик материаллар, „Современная поэзия: русская и зарубежная“ мақолалар тўпламига сўзбоши ҳамда шу тўпламда Темур Зулфиқоровнинг ижодига бағишланган „Бодом масжидида намоз“ (2014) мақоласининг муаллифи[13][14].
Манбалар
- ↑ Н. Бершадская, Небесний вокзал Ани Мамаэнко // Парламенцкая газета, № 47 (926) 7 марта 2002
- ↑ „А. Мамаенко, М. Мартынова, Сценарий концептуального поэтического спектакля «Пятница обитания» // Пункт приема“. 2013-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 9-март.
- ↑ „Анна Мамаенко, Водонапорная башня, заросшая чистотелом. Стихи // Знамя, 2012, № 10“. 2013-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 9-март.
- ↑ „Южная звезда“: Анна Мамаэнко
- ↑ „«Окно» № 9 (12), 2012“. 2019-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 4-август.
- ↑ „«Голос эпохи» № 01, 2015“. 2018-йил 20-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 20-июн.
- ↑ „«Эмигрантская лира» №1, 2013“. 2018-йил 20-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 20-июн.
- ↑ „«Вечерний гондольер: Газета вольных литераторов»: Анна Мамаенко. Стихотворения“. 2018-йил 23-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 20-июн.
- ↑ „Анна Ивановна Мамаенко «Некрополь еретиков»“. 2018-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 20-июн.
- ↑ „Анна Мамаенко. «Дома наклоняются ниже»“. 2018-йил 20-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 20-июн.
- ↑ „Анна Мамаенко. Игра вничью (подборка стихов) декабрь, 2011)“. 2018-йил 20-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 20-июн.
- ↑ „Анна Мамаенко. «Тополиная казнь»“. 2018-йил 20-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 20-июн.
- ↑ „Анна Мамаенко. «Гамлет Константина Кедрова»“. 2018-йил 20-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 20-июн.
- ↑ „Анна Мамаенко. «Ушибленные скрижалью (несколько слов о современной поэзии)»“. 2018-йил 20-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 20-июн.