Anna Muzychuk
Анна Олеҳивна Музйчук (украинча: Анн́а Оле́гівна Музичу́к; 1990-йил 28-февралда туғилган) — гроссмейстер унвонига эга бўлган украиналик шахматчи. У шахмат тарихида ФИДЕ рейтингида 2600 балл олган тўртинчи аёлдир. У жаҳон рейтингида 197-ўринда, аёллар ўртасида эса 2-ўринда туради. Музйчук шахматнинг тезкор йўналишларии бўйича уч карра жаҳон чемпиони бўлиб, 2014-йилда бир марта шахматнинг рапид йўналиши бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ва 2014, 2016-йилларда икки марта аёллар ўртасида блиц шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. Классик шахмат бўйича у 2017-йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаган.
| Анна Музйчук | |
Музйчук 2018-йилда | |
| Туғилган санаси: | 1990-йил 28-феврал |
| Туғилган жойи: | Лвов, Украина |
| Унвони: | Гроссмейстер |
Музйчук шахматчилар оиласида ўсган. Унинг синглиси Мария ҳам гроссмейстер бўлган ва ота-онаси шахмат бўйича мураббий бўлиб ишлайди. Ота-онаси Анна Музйчукка икки ёшиданоқ шахмат ўйинини ўргатган ва у олти ёшида 8 ёшгача бўлган қизлар тоифасида ёшлар ўртасидаги шахмат бўйича Европа чемпионатида ғолиб чиқади. Кейинроқ 10 ёшгача, 12 ёшгача ва 14 ёшгача бўлган қизлар тоифасида ҳам ғолибликни қўлга киритади. Шунингдек, 16 ёшгача ва 20 ёшгача бўлган қизлар тоифасида ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида ғолиб бўлади. У 17 ёшида халқаро уста (ИМ) ва 21 ёшида гроссмейстер унвонини қўлга киритади.
2004-йилдан 2014-йилгача Музйчук Украина шахмат федерацияси билан келишмовчиликлар туфайли Словения шарафини ҳимоя қилган. У 2011-йилда Словенияда шахмат бўйича аёллар жамоалари ўртасидаги Европа чемпионатида яккалик баҳсида олтин медални қўлга киритади ва кейинчалик Украина федерациясига қатганидан сўнг, 2016-йилда аёллар шахмат олимпиадасида шахсий олтин медалини қўлга киритади.
Анна Музйчукнинг синглиси Мария классик шахмат бўйича 2015-йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган. Музйчук 2017-йил охирида ФИДЕнинг Саудия Арабистонида аёлларга нисбатан чеклов сиёсатига қарамай, мусобақаларни ўтказиш қарори туфайли Жаҳон Рапид ва Блиц чемпионатига бойкот қилгани учун оммавий ахборот воситаларининг эътиборини тортади.
Ёшлик даврлари
Анна Музйчук 1990-йил 28-февралда Лвовда Наталия ва Олеҳ Музйчук оиласида туғилади[1][2]. Анна ва Мария икки ёшида ота-оналаридан шахмат ўйнашни ўрганишган ва иккаласи ҳам Лвов давлат жисмоний тарбия институти спорт мактабида шахмат бўйича мураббийлик қилиш йўналишида таҳсил олиб, шу вақтдан буён мактабда ишлаб, дарс беришган. Уларнинг отаси дастлаб одамларга катта шахмат тахтаси жойлашган паркда доналарнинг қандай ҳаракатланишини ўргатган. Анна беш ёшида шахмат бўйича мусобақаларда қатнаша бошлаган. Мактаб ўқувчилари ўртасидаги шахмат турнирида ҳам, Лвов вилояти чемпионатининг 10 ёшгача бўлган қизлар тоифасида ҳам иккинчи ўринни эгаллаган. У ўн ёшга тўлганда ота-онасини ҳам мағлуб этадиган даражага эришади. Музйчук тахминан 14 ёш бўлганида, унга икки йил давомида Роман Козелов мураббийлик қилади. Ўша пайтда у ҳали ҳам Стрйи гимназиясида мактабга қатнар эди. Тахминан шу вақт ичида у украиналик гроссмейстер (ГМ) Орест Грицак билан ҳам қисқа вақт шуғулланади. Аннанинг оиласи ўша пайтларда гроссмейстерлар билан машғулот ўтказиш учун имкониятга эга эмас эдилар[1][2][3][4].
14 ёшида Музйчук Украина шахмат федерацияси билан зиддиятлари туфайли федерациясини Украинадан Словенияга ўзгартиради. Унинг муаммоларидан бири Украина терма жамоасига киритилмагани бўлса, яна бири 13 ёшида шахмат бўйича Украина чемпионатида ғалаба қозонганига қарамай, аёллар шахмат олимпиадасида қатнашиш имкониятига эга бўлмагани эди. Тахминан бир вақтнинг ўзида Европа шахмат иттифоқи президенти бўлган словениялик Борис Кутин Музйчукга Словения вакили бўлиш имкониятини таклиф қилади ва Анна бу таклифни қабул қилди. Кейинги ўн йил давомида у Словения терма жамоасида ўйнаган бўлса-да, 2014-йилга келиб Украинага қайтиб келади[4][5][6].
Шахматдаги фаолияти
1996-2004: Ёшлар ўртасида олти карра Европа чемпиони

Музйчук ўсмирлар ўртасидаги шахмат бўйича Европа чемпионатида узоқ вақт муваффақиятга эришади. Олти ёшидан (1996-йил) бошлаб ўн тўрт ёшигача (2004-йил) 6 марта олтин медални қўлга киритган[2] У 1996-йилда 8 ёшгача бўлган қизлар тоифасида, 1998 ва 2000-йилларда 10 ёшгача бўлган қизлар тоифасида икки марта[7][8], 2002-йилда 12 ёшгача бўлган қизлар тоифасида[9] ва 14 ёшгача бўлган қизлар тоифасида ғолиб чиққан. Музйчук 2000-йилда 10 ёшгача, 2002-йилда 12 ёшгача ва 2004-йилда 20 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Украина қизлари миллий чемпионатларида ғолиб чиқади[2]. Жаҳон миқёсида эса Музйчук ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг қизлар тоифасида олтин медални ва 2000-йилда эса 10 ёшгача бўлганлар даражасида бронза медалини қўлга киритади.
Музйчук 2001-йилда аёл ФИДЕ устаси (WФМ) ва 2002-йилда аёл халқаро устаси (WИМ) унвонларига сазовор бўлади[10]. У 2001-йил июл ойида 11 ёшида ФИДЕ рейтингини 2197 балл билан қўлга киритади[11]. У биринчи марта 2002-йилда, 12 ёшида аёллар ўртасидаги Европа индивидуал чемпионатида қатнашган[12][13][14]. Унинг 2003-йилги нашрдаги чиқиши, шунингдек, 17 раундлик Лвов турнирида биринчи ўринни эгаллаши, Музйчукнинг 2003-йил октябр ойига келиб 2300 рейтингини эгаллашига ёрдам беради[11][15][16]. У, шунингдек, ушбу икки турнирда етарли миқдордаги Аёл гроссмейстер (WГМ) нормаларини қўлга киритади ва 2004-йилда расмий равишда аёл гроссмейстер унвонига сазовор бўлади[10][17]. 2004-йил июн ойининг охирида Музйчук Словения федерациясига ўтиб кетади[18].
2005-2010: Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони, халқаро уста

Ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатидаги кўплаб унвонлардан сўнг, Музйчук ниҳоят 2005-йилда 16 ёшгача бўлган қизлар тоифасида ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритади[19]. 2006-йил январ ойида у 2400 рейтингига етиб, йил охирига келиб рейтингда сезиларли ўсишга эришади[11].
У 2007-йилда халқаро уста унвони билан тақдирланади[10][20]. Бу йилларда у ян 2006-йилги аёллар ўртасидаги якка тартибдаги Европа чемпионатида у 7½/11 балл тўплаб, учинчи ўринни эгаллайди[21]. Музйчук 2007-йилда аёллар ўртасидаги блиц шахмат бўйича Европа чемпионатида ғолиб чиқади ва аёллар ўртасидаги тезкор шахмат бўйича Европа чемпионатида эса иккинчи ўринни эгаллайди[22].
Музйчук биринчи марта 2008-йилда шахмат бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг кноcк оут турнирида иштирок этади. 64 нафар иштирокчи орасида у 11-рақамли шахматчи бўлиб мусобақани бошлайди ва биринчи даврада Мария Велчевага қарши ўйинда ғалаба қозонади. Иккинчи раундда эса тезкор тай-брейкларда 22-рақамли Дронаваллига ютқазиб қўяди[23]. Кейинги икки йил ичида Музйчук биринчи навбатда 2500 рейтингга эришди ва кейин ўзининг биринчи иккита ГМ нормасини қўлга киритади. У 2010-йилда Вейк-ан-Зи шаҳрида бўлиб ўтган айланма тизимли Корус шахмат турнирида Б гуруҳида яна бир ГМ меъёрига яқинлашди. Гарчи у нормани бажара олмаган бўлса ҳам, турнир ғолиби Аниш Гирини мағлуб этган ягона шахмаци сифатида қайд этилади[24][25]. Ўша ёзда Музйчук Полшанинг Чотова шаҳрида 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 11/13 ҳисобида биринчи ўринни эгаллаб, йилнинг энг йирик ғалабасини қўлга киритади[26][27]. У 2010-йилги аёллар ўртасидаги шахмат бўйича жаҳон чемпионатининг учинчи босқичига чиқиб, учинчи босқичда Жу Венжунга ютқазиб қўяди[28].
2011-2012: гроссмейстер унвони (21 ёшида), 2600 рейтинг
Музйчук 2011-йилда гроссмейстер унвони учун талабларни бажаришни давом эттиради[29][30]. У Ростовдаги 2011-12-йилги ФИДЕ Гран-присининг очилиш баҳсида 5½/9 балл билан тўққизта ўйинлик нормани қўлга киритади[31]. Анна ўзининг тўртинчи ГМ меъёрини шахмат бўйича аёллар ўртасидаги Европа чемпионатида қўлга киритади ва 21 ёшида гроссмейстер унвонига сазовор бўлади[32]. Бундан сўнг унинг рейтинги ҳам 2580 га кўтарилади[11].
Музйчук 2012-йилда ўзини кўрсатишни давом эттиради ва йил ўрталарида 2606 рейтингга эришади. Аёллар ўртасидаги Европа индивидуал чемпионатида у фаолиятидаги энг яхши натижасини кўрсатиб (8½/11 балл тўплади), бронза медалини қўлга киритади[33][34]. Музйчук Гран-прида яхши чиқишларини давом эттиради ва Қозондаги тадбирда Конеру Хумпи билан бирга биринчи ўринни эгаллайди. Тадбир давомида у Жудит Полгар, Конеру ва Хоу Йифандан кейин 2600 рейтингига эришган тўртинчи аёл сифатида қайд этилади[35][36][37]. Турнир якунига кўра, у август ойида дунёдаги шахматчилар рейтингида 197-ўринни эгаллайди ва Полгардан кейинги иккинчи энг юқори рейтингга эга аёл бўлади[38]. Шунга қарамай, умумий Гран-при якуний турнир жадвалида Музйчук Конеру ва ғолиб Ҳоудан кейин, учинчи ўринни эгаллаб, аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига чиқиш йўлланмасини қўлга кирита олмайди[39][40]. Йил охирида Музйчук Амстердамда бўлиб ўтган АCП Голден Cлассиc турнирида қатнашади ва ўша пайтда 2707 баллга эга бўлган гроссмейстер Кришнан Сасикирани мағлуб этади[41][42]. Йил охирида Музйчук шахмат бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида тезкор тай-брейкларда 30-рақамли шахматчи Анна Ушенинага ютқазиб, 3-ўринни эгаллайди[43][44].
2013-2016: Рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпиони

Музйчук 2013-14-йилги ФИДЕ Гран-при мусобақаларида яна биринчи ўринни ва якунда умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринни эгаллайди[45]. У 2014-йил бошида Вейк-ан-Зи шаҳрида бўлиб ўтган Тата Стеэл Чалленгерс турнирида 2666 рейтингли ўйинчиларга хос 8/13 баллни тўплаб, тўртинчи ўринни эгаллайди[46]. Ушбу мусобақадан сўнг унинг рейтинги 2583 га кўтарилади. Ундан кейинги турнирдан сўнг, унинг рейтинги 2500 га тушиб кетади ва уч йил ўтгач, 2017-йилгача яна 2570 га кўтарилади[11]. Музйчукнинг классик шахмат бўйича кўрсаткичлари бироз пасайиш даврида бўлса-да, Музйчук тезкор шахматда катта натижага эришади ва апрел ойида аёллар ўртасидаги блиц шахмат тури бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб чиқади. У турнирда 23/30 натижасини қайд этиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонади ва ундан кейин Дзагнидзе 2½ очко камроқ тўплаб иккинчи ўринни эгаллайди[47][48]. Ушбу чемпионат унинг блиц-рейтингини фаолиятидаги энг яхши 2665 рейтингига олиб чиқади[11]. У, шунингдек, олдинги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган эди[49]. Шахматнинг блиц тури бўйича жаҳон чемпионатидаги бу ғалабаси унинг Словения билан сўнгги йирик ғалабаси бўлади. 2014-йил май ойида Музйчук ўз ватани Украина федерациясига қайтади[50]. Унинг сўзларига кўра, қайтишига асосий сабаб синглиси Украина терма жамоасида ўйнашда давом этаётгани, шунингдек, федерациянинг янги президенти Виктор Капустин ҳам унинг қайтиши тарафдори эканлиги бўлган[51]. Йил охирида у 2003-йил чемпиони бўлганидан бери биринчи марта Украина аёллар миллий чемпионатида ўйнайди ва яна турнирда ғолиб чиқади[5][52].
Музйчук 2015-йилда йилнинг энг ёрқин турнирларидан бири аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашади ва яхши натижасини қайд этади. Учинчи рақам остида у чорак финалга чиқади. У 62-рақамли шахматчи Амина Мезиуд, 30-рақамли шахматчи Александра Горячкина ва 19-рақамли шахматчи Лела Жавахишвилини тай-брейксиз мағлубиятга учратади ва чорак финалда иккинчи тезкор тайбрейкда 11-рақамли шахматчи Пиа Крамлингга ютқазиб қўяди[53]. Турнир якунида унинг синглиси Мария финалда ғалаба қозонади ва Анна қўллаб-қувватлаш учун турнир якунигача Россиянинг Сочи шаҳрида қолади[54]. 2016-йилнинг бошида Музйчук Гибралтар шахмат фестивалида аёллар ўртасидаги биринчи совринни 7/10 балл билан қўлга киритади[55]. Турнир давомида у 2600 баллдан юқори баҳоланган икки гроссмейстерни, Салем Салеҳ ва Лоран Фрессинени мағлуб этади[56][57][57][58]. 2016-йил охирида Музйчук Доҳада бўлиб ўтган шахматнинг рапид тури бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқади. У 1992-йилда Сюзан Полгар ва 2014-йилда Магнус Карлсендан кейин бир йилда иккала мусобақада ҳам ғалаба қозонган учинчи шахматчи сифатида қайд этилади[59][60].
2017-2018: Жаҳон чемпиони
Музйчук 2017-йили Теҳронда бўлиб ўтган классик шахмат бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишга яқин келади. Аммо, у ерда Тан Зҳонгйига ютқазиб қўяди. Иккинчи рақам остида таснифланган Анна Музйчук тай-брейксиз финалга етиб боради. Хусусан, 34-рақамли шахматчи Алина Кашлинская, 7-рақамли Антоанета Стефанова ва 3-рақамли Александра Костенюкни мағлубиятга учратади. Финал ўйинида эса тай-брейкларда ютқазиб, иккинчи ўринни эгаллайди[61][62].
2018-йилда аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг кетма-кет иккинчи плей-оф турнирида Музйчук Стефанова ва Костенюк билан кетма-кет раундларда тўқнаш келади. У 13-рақамли Стефановани мағлуб этиб, кейинги босқич чорак финалда Костенюкка ютқазиб қўяди[63].
2019-йилдан ҳозирги кунгача: 2 та номзод турнири ғолиби

2018-йилги жаҳон чемпионатидан сўнг, аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати матч форматига ўтади. Унда амалдаги чемпион ўз унвонини саккиз ўйинчи иштирокида икки даврадан иборат бўлган номзодлар турнири ғолибига қарши ҳимоя қилади. Музйчук рейтинг бўйича Номзодлар турнирига йўл олган шахматчилардан бири ҳисобланади[64].
Музйчук 2020-йил Гибралтар шахмат фестивалида қатнашишни бошлайди. У аёллар ўртасидаги совринни қўлга кирита олмаган бўлса-да, сўнгги турда исроиллик гроссмейстер Ори Кобога қарши ўтказган ўйини учун умумий турнир ёрқинлиги соврини билан тақдирланади[65]. 2019-21-йилги ФИДЕ аёллар Гран-присида формат ўзгартирилади. Шунга қарамай, Музйчук бирорта мусобақада ғалаба қозона олмайди[66]. Ниҳоят, у 2021-йилда бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги илк жаҳон чемпионатининг ярим финалига чиқиш орқали номзодлар турнирига йўлланмани қўлга киритади. У 4-раундда 20-рақамли шахматчи Элизабет Пахтз ва 5-рақамли шахматчи Дзагнидзени мағлуб этиб, сўнгги турда биринчи рақам остида сараланган Александра Горячкинага ютқазади[67]. Гарчи у учинчи ўрин учун ўтказилган ўйинда 7-ўриндаги Танга ютқазган бўлсада, Горячкина эвазига Жаҳон кубоги учун берилган учта номзоддан бирини қўлга киритади[68][69]. Музйчук йилни Рапид ва Блиц бўйича жаҳон чемпионати ўйинлари билан якунлайди. У иккала мусобақада ҳам кучли 15 таликдан жой олади, аммо кейинги босқичларда медалгача етиб бора олмайди[70][71].
Шахсий ҳаёти
Анна ва Мария Музйчуклар бир-бирларини жуда бошқача характерга эга деб билишса ҳам опа-сингиллар яхши, дўстона муносабатларга эга. Анна ўзини хотиржамроқ деб ҳисоблайди. Уйдан ташқарида харид қилишни яхши кўрадиган Мариядан фарқли ўлароқ, Анна ўқиш ёки филм томоша қилиш каби ишлар билан вақт ўтказишни афзал кўради[4][5]. Уларнинг бир-бирига қарши ўтказган барча классик ўйинлари дуранг билан якунланган бўлиб, блиц форматида эса Анна 2 марта ғалаба қозонган[72].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Интервиэw wитҳ Анна Музйчук“. Чесс Федератион оф Пакистан (12-август 2011-йил). 6-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-ноябр 2021-йил.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Меэт тҳе Музйчук систерс“. ЧессБасе (11-апрел 2004-йил). 1-декабр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-ноябр 2021-йил.
- ↑ Счулз. „Ан интервиэw wитҳ Анна Музйчук“. ЧессБасе (11-август 2020-йил). 24-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-ноябр 2021-йил.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 Музйчук Систерс – Wорлд оф Спорц.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 „Анна Музйчук“. Чесс Федератион оф Руссиа (28-феврал 2021-йил). 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Фром Словениа то Украине“. Чесс Неwс (5-май 2014-йил). 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Эуропеан Ёутҳ Чесс Чампионшип 1998 Гирлс-У10“. Чесс Ресулц. 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „1998 Жугенд-Эуропамеистерсчафт У10 Мäдчен“. Чесс Ресулц. 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ Cроwтҳер. „Эуропеан Ёутҳ Чампионшипс“. Тҳе Wеэк ин Чесс (14-октабр 2002-йил). 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ 10,0 10,1 10,2 „Анна Музйчук“. ФИДЕ. 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ 11,0 11,1 11,2 11,3 11,4 11,5 „Анна Музйчук Ратинг Прогресс Чарт“. ФИДЕ. 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „3рд Эуропеан Индивидуал Wомен"с Чесс Чампионшип Варна, Булгариа“. Чесс Ресулц. 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „4тҳ Эуропеан Индивидуал Wомен"с Чесс Чампионшип“. Чесс Ресулц. 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „5тҳ Эуропеан Индивидуал Wомен'с Чесс Чампионшип“. Чесс Ресулц. 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Анна Музйчук Стандард Ратингс Жулй 2003“. ФИДЕ. 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Лвив'с Ҳопес – 7“. ФИДЕ. 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Титле Апплиcатионс: 74тҳ ФИДЕ Cонгресс, Ҳалкидики, Греэcе, 2003 – Wоман Грандмастер (WГМ)“. ФИДЕ. 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Трансферс ин 2004“. ФИДЕ. 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Wорлд Ёутҳ Чесс Чампионшип 2005 Г16 Белфорт, Франcе“. Чесс Ресулц. 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Титле Апплиcатионс: 78тҳ ФИДЕ Cонгресс, 11-16 Новембер, 2007, Анталя, Туркей – Интернатионал Мастер (ИМ)“. ФИДЕ. 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „7тҳ Эуропеан Индивидуал Wомен'с Чесс Чампионшип 2006“. Чесс Ресулц. 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ Партаc. „Викторижа Cмилйте wинс Эуропеан Wомен'с Рапид Чампионшип“. ЧессБасе (11-август 2007-йил). 25-май 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-октабр 2015-йил.
- ↑ „Анна Музйчук Стандард Ратингс Оcтобер 2008“. ФИДЕ. 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ Cроwтҳер. „72нд Cорус Wижк аан Зеэ 2010“. Тҳе Wеэк ин Чесс (31-январ 2010-йил). 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Анна Музйчук Стандард Ратингс Марч 2010“. ФИДЕ. 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Wорлд Жуниор Чесс Чампионшипс 2010“. Чесс Ресулц. 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Wорлд Жуниор анд Гирлс Чесс Чампионшипс – Чотоwа, Cзарна 2010“. Wорлд Жуниор Чесс Чампионшипс 2010. 2012-йил 21-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Анна Музйчук Стандард Ратингс Жануарй 2011“. ФИДЕ. 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Титле Апплиcатионс: 1ст қуартер Пресидентиал Боард 2012, 3-6 Фебруарй, Ал Аин, УАЭ – Грандмастер (ГМ)“. ФИДЕ. 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Грандмастер Титле Апплиcатион“. ФИДЕ. 22-декабр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ Эмметт. „Ҳоу Йифан Wинс Ростов Гранд Прих“. Чесс.cом (15-август 2011-йил). 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Анна Музйчук Стандард Ратингс Жануарй 2012“. ФИДЕ. 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Газиантеп: Музйчук фалтерс, Гунина wинс ЭИWCC титле“. ЧессБасе (14-март 2012-йил). 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „2012 Эуропеан Индивидуал Wомен'с Чесс Чампионшип“. Чесс Ресулц. 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Казан ГП Р11: Ҳумпй, Музйчук шаре фирст ат Wомен'с ГП“. ЧессБасе (23-июн 2012-йил). 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ Карлович. „Wиннерс оф тҳе 4тҳ Стаге оф WГП!“. Чесс Даилй Неwс. 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Партиcипатинг Плаерс: Сеасон ИИ“. Чеcкмате ТВ Шоw. 5-январ 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-январ 2022-йил.
- ↑ „Доwнлоад ФРЛ“. ФИДЕ. 5-август 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-ноябр 2021-йил.
- ↑ МcCлаин. „Wомен’с Чампион Cеменц Ҳер Статус ат Гранд Прих“. Неw Ёрк Тимес (29-сентабр 2012-йил). 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ Эмметт. „Ҳумпй Конеру Wинс Анкара Гранд Прих“. Чесс.cом (28-сентабр 2012-йил). 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ Силвер. „АCП Голден Cлассиc – Тоурнамент фор тҳе носталгиc“. ЧессБасе (16-июл 2012-йил). 28-октабр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-январ 2016-йил.
- ↑ „Иванчук wинс АCП Голден Cлассиc; Гири ис Дутч чампион“. ЧессБасе (23-июл 2012-йил). 18-январ 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-январ 2016-йил.
- ↑ МcCлаин. „Топ Сеэдс Маке Эарлй Эхиц ат Wомен’с Титле Эвент“. Неw Ёрк Тимес (17-ноябр 2012-йил). 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Анна Музйчук Стандард Ратингс Жануарй 2013“. ФИДЕ. 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Ҳарика wинс бронзе“. Тҳе Ҳинду (8-сентабр 2014-йил). 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ Cроwтҳер. „76тҳ Тата Стеэл Тоурнамент 2014“. Тҳе Wеэк ин Чесс (27-январ 2014-йил). 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Анна Музйчук ис Wомен’с Wорлд Блитз Чампион“. Wомен'с Wорлд Рапид анд Блитз Чампионшип 2014 (28-апрел 2014-йил). 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Анна Музйчук: “Финаллй мй эффорц wере реwардед”“. Wомен'с Wорлд Рапид анд Блитз Чампионшип 2014 (28-апрел 2014-йил). 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Титле: Катерйна Лагно cроwнед Wомен’с Wорлд Рапид Чампион“. Wомен'с Wорлд Рапид анд Блитз Чампионшип 2014 (25-апрел 2014-йил). 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Трансферс ин 2014“. ФИДЕ. 22-ноябр 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Музйчук Анна он Ҳер Ретурн то Украиниан Федератион анд Маидан“. Чесс Неwс (21-май 2014-йил). 1-декабр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Украине Wомен'с Финал - 2014“. Чесс Ресулц. 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ Доггерс. „Cрамлинг, М. Музйчук, Погонина Реач Семи-Финалс Ин Сочи“. Чесс.cом (29-март 2015-йил). 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ Доггерс. „Мария Музйчук Wинс Wомен'с Wорлд Чампионшип“. Чесс.cом (5-апрел 2015-йил). 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ Доггерс. „Накамура Беац МВЛ Ин Плаёфф, Кеэпс Гибралтар Титле“. Чесс.cом (7-феврал 2016-йил). 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Традеwисе Гибралтар Чесс Фестивал 2016 - Мастерс“. Чесс Ресулц. 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ 57,0 57,1 „Анна Музйчук Чесс Гамес: Wҳите“. Чесс.cом. 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Анна Музйчук Чесс Гамес: Блаcк“. Чесс.cом. 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ Фисчер. „Вассилй Иванчук ис неw Wорлд Чампион ин Рапид Чесс“. ЧессБасе (28-декабр 2016-йил). 29-декабр 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ Фисчер. „Сергей Каржакин ис Wорлд Блитз Чампион 2016“. ЧессБасе (30-декабр 2016-йил). 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ Ҳоуска. „Анд Тҳе Wиннер Ис... Wомен'с Wорлд Чампион Тан Зҳонгйи“. Чесс.cом (5-март 2017-йил). 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Анна Музйчук Стандард Ратингс Април 2017“. ФИДЕ. 25-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Анна Музйчук Стандард Ратингс Деcембер 2018“. ФИДЕ. 26-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Рулес фор тҳе ФИДЕ Wомен’с Cандидатес Тоурнамент 2019“. ФИДЕ. 23-ноябр 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-ноябр 2021-йил.
- ↑ Саундерс. „2020 Гибралтар Мастерс - Роунд 10“. Гибралтар Интернатионал Чесс Фестивал (30-январ 2020-йил). 26-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Стандингс“. ФИДЕ Wомен'с Гранд Прих 2019. 26-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-ноябр 2021-йил.
- ↑ Доггерс. „ФИДЕ Wорлд Cуп Р6.3: Каржакин, Горячкина, Костениук Тҳроугҳ“. Чесс.cом (2-август 2021-йил). 26-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-ноябр 2021-йил.
- ↑ МcГоуртй. „ФИДЕ Wорлд Cуп 7.3: Дуда такес доwн Cарлсен“. чесс24. 26-ноябр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Регулатионс фор тҳе ФИДЕ Wомен’с Wорлд Cуп 2021“. ФИДЕ. 22-январ 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-ноябр 2021-йил.
- ↑ „ФИДЕ Wорлд Рапид Чесс Чампионшип 2021 - Wомен“. Чесс Ресулц. 1-январ 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-январ 2022-йил.
- ↑ „Wорлд Блитз Чесс Чампионшип 2021 - Wомен“. Чесс Ресулц. 1-январ 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-январ 2022-йил.
- ↑ „Анна Музйчук версус Мария Музйчук“. ФИДЕ. 5-январ 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-январ 2022-йил.