Anna Neagle
| Анна Неагле | |
|---|---|
| Флоренcе Маржориэ Роберцон | |
|
Неагле ин 1935 | |
| Касби | актриса, қўшиқчи |
| Фаолият йиллари | 1917–1986 |
| Турмуш ўртоғи |
Ҳерберт Wилcох (турм. 1943; ваф. 1977) |
| Қариндошлари |
Ничолас Ҳоулт (гранд-непҳеw) |
Анна Неагле номи билан танилган санъаткорнинг асл исми Даме Флоренс Маржориэ Wилcох бўлган. У актриса, қўшиқчи ҳамда раққоса сифатида санъат оламида машҳур.

Ижоди
Актриса қарийб 20 йил давомида Британиянинг шов-шувларга бой бўлган киноларида бор маҳорати билан ролларни ижро этган ва 1949-йилда Британиянинг энг машҳур юлдузи сифатида тан олинган. У ўзининг жозибали мусиқий филмлари, комедиялари ва тарихий драмалари билан урушда вайрон бўлган Лондон томошабинларига жозибадорлик, нафосат ҳамда илиқлик тақдим эта олган ва у шу жиҳати билан машҳур эди. Ижро этган деярли барча филмларига у 1943-йилда турмушга чиққан Ҳерберт Wилcох режиссёрлик қилган. Неагле ўзи ижро этган тарихий драмаларида инглиз тарихий шахслари, жумладан Нелл Гwйн (Нелл Гвин, 1934), Қиролича Виктория (Буюк Виктория, 1937 ва Сихтй Глориоус Еарс 1938), Эдитҳ Cавелл (ҳамшира Эдитҳ Cавелл, 1939) образлари билан машҳур эди.
Биографияси
Неагле Эссекс штатида жойлашган Форест Гате шаҳрида Флоренcе Неагле ва Ҳерберт Wиллиам Роберцоннинг қизи бўлиб, денгиз флоти капитани оиласида туғилган[1]. Унинг акаси Стуарт Роберцон (1901–1958) ҳам санъат йўлини тутган бўлиб, бас-баритон ва актёр эди[2]. Роберцон даставвал Глазгодаги бошланғич мактабда, кейин эса Ст Албанс Ҳигҳ Счоол фор Гирлсда ўқиган. У 1917-йилда раққоса сифатида саҳнада илк чиқишини қилди ва кейинчалик CБ Cочран ва Андре Чарлотнинг Бубблй ревюлари хорида пайдо бўлди. Кокран билан бирга бўлганида, у Жесси Метюс билан кам мулоқот қилган[3].
1931-йилда актриса Станд Уп анд Синг мусиқий филмида актёр Жек Бюкенан билан бирга рол ўйнади, бу эса уни танилишига, машҳур бўлишига ёрдам берди. Ушбу ижродан сўнг у профессионал Анна Неагле номидан фойдаланишни бошлади (фамилияси онасининг қизлик исмидан олинган)[4]. Жами 604 пардадан иборат бўлган спектакл муваффақиятли бўлди[4].
Манбалар
- ↑ Спрингер, Жоҳн, анд Жаcк Ҳамилтон. Тҳей Ҳад Фаcес Тҳен. Cастле Боокс. п. 319.
- ↑ Пеарл Реcордс, Тҳе Микадо, слеэве нотес.
- ↑ Вермиле, Жеррй. Тҳе Греат Бритиш Филмс. Сеcауcус, Неw Жерсей: Cитадел Пресс, 1978. п. 21.
- ↑ 4,0 4,1 „Фанданго Биограпҳй.“. 2013-йил 2-январда асл нусхадан архивланган.
Ҳаволалар
- Анна Неагле ИМДбда
- Анна Неагле ат тҳе БФИ’с Сcреэнонлине
- Пҳотограпҳс оф Анна Неагле