Annoba
(Annabadan yoʻnaltirildi)
Анноба (арабча: عنّابة, ʿАннāба; франсузча: Бон) — Жазоирнинг шимоли-шарқидаги шаҳар, Анноба вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 305 минг кишидан зиёд. Транспорт йўллари тугуни. Ўрта денгиз бўйидаги порт. Йирик савдо маркази. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Озиқ-овқат (тамаки, вино, консерва, ун тортиш ва бошқалар), металлургия (ал-Ҳажар мажмуаси), металлсозлик, кимё (аммиак, минерал ўғитлар), тўқимачилик саноа-ти корхоналари, иссиқлик электр стансияси мавжуд. Университет бор. Аннобанинг кўҳна қисмида шаҳар қал’аси (қасаба) ва Сиди бу Меруан масжиди (1033) сақланган.
Анноба |
|---|
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |