Аномозамит (Аномозамитес) — беннеттитлар оиласига мансуб қадимий ўсимликлар туркуми. Ҳозирги вақтда фақат барг қолдиқлари (қазилма ҳолда) учрайди. Барглари йирик ва пацимон, япроғининг ўрта қисми сегментларга бўлинган. Ҳозирги гача Аномозамитнинг 20 дан ортиқ тури аниқланган. Улар Помир, Зарафшон тоғлари, Фарғона водийсининг жан., шим., шарқий ҳудудлари, Ҳисор тоғлари, Туркманистон, Қоратов, Манғишлоқ, Жанубий Қозоғистон, Иссиқкўл ва бошқа жойларнинг юра ҳамда Шимолий Германия, Шпицберген, Гренландиянинг бўр қатламларидан топилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил