Anortozit
Анортозит — габбро гуруҳига мансуб магматик тоғ жинси. Асосли ёки ўрта асосли плагиоклаздан иборат. Таркибида оливин, пироксен магнетит бўлади. Оқ, кулранг, тўқ кулранг, қорамтир рангли бўлади. Анортозитлар плагиоклазнинг таркибига қараб, лабрадоритлар, битовнититлар, анортитли анортозитларга бўлинади. Анортозит Украинада Волин, Россияда Кола ярим оролда бор. Анортозит физик, кимёвий нурашларга чидамли бўлганидан ҳайкаллар ясаш, иморатларни, метрополитенлар ва ёдгорликларни безашда қоплама материал сифатида ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |