Аносмия (юн. ан — инкор қўшимчаси ва осме — ҳидлов, ҳид билиш) — ҳид билмаслик; кўпинча бурун бўшлиғи тўқималарининг ўткир ва сурункали яллиғланиши, шунингдек ҳид билиш нервининг зарарланиши, марказий нерв системаси фаолиятининг бузилиши ва бошқа сабаб бўлади. Бурун йўлларининг беркилиб қолиши сабабли ҳидли моддаларнинг димоққа киролмаслиги натижасида респиратор аносмия ҳидлов анализаторининг зарарланиши натижасида невроген аносмия, ҳидлов ҳужайраларининг атрофияси оқибатида қариликдаги аносмия келиб чиқади. Таʻм аносмияси ҳам бор. Таъм билишда ҳидловнинг аҳамияти катта, шунинг учун аносмияда таъм билиш сезгиси ҳам жуда пасаяди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил