Анов — Ашхобод (Туркманистон) яқинидаги Анов қишлоғи атрофидан топилган қадимги деҳқончилик манзилгоҳлари (милоддан аввалги 4-минг йиллик — милоддан аввалги И-аср). Энеолит, жез ва илк темир даврларига оид археологик маданият шундан олин-ган (қаранг Анов маданияти). Хом ғиштдан қурилган турар жой қолдиқлари, рангли нақшли сопол идишлар, металл қуроллар ва бошқа топилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил