Анқо — афсонавий қуш. Қадимги Шарқ халқлари афсона, эртак ва достонларида бош қаҳрамонга ҳомий. У инсонлар кўзига кўринмайди, қаноти, пати олтин, кумуш ва бошқадан деб та’рифланади. Халқ орасида Анқо бахт, толе, давлат қуши, кимга сояси тушса, ўша бахтли бўлади, деган фикр мавжуд. Тақчил, камёб нарсалар ҳақидаги „анқонинг уруғи“ деган ибора шундан олинган. Ривоят, эртак ва чўпчакларда Анқо Семурғга, Ҳумога ҳам ўхшатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил