Ansel Adams
Ансел Эастон Адамс (1902-йил 20-феврал — 1984-йил 22-апрел) америкалик ландшафт форографи ва оқ-қора суратлари билан танилган эколог эди.
| Ансел Адамс | |
Адамс тах. 1950 | |
| Ҳақиқий исми | Ансел Эастон Адамс |
| Таваллуди | 20-феврал 1902-йил |
| Вафоти | 22-апрел 1984-йил (82 ёшда) Монтерей, Cалифорниа, У. С. |
Адамс бутун умри давомида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тарафдори бўлган. Фотограф биринчи камерасини 12 ёшида Ёсемите номли миллий боғга биринчи ташрифи пайтида олади. У ўзининг дастлабки фотографик ишини Сиэрра клуби аъзоси сифатида бошлади. Кейинчалик у миллий боғларни суратга олиш учун АҚСҲ ички ишлар вазирлиги билан шартнома тузди. У миллий боғ тизимини янада кенгайтириш учун ёрдам берганлиги ва доимий тарғиботи учун 1980-йилда „Озодлик“ медали билан тақдирланган.
Шахсий ҳаёти
Адамс Сан-Франсисконинг Филлморе туманида Чарлес Ҳитчcоcк Адамс ва Оливе Брайнинг ягона фарзанди бўлиб дунёга келди. Унинг онаси Балтимордан бўлиб, бобоси юк ташиш бизнеси билан шуғулланган, аммо Невададаги муваффақияцизликка учраб, бойлигини йўқотган[1]. Адамслар оиласи 18-аср бошларида Янги Англиядан Ирландия шимолига кўчиб келган мигрантлар ҳисобланади. Унинг отаси томонидан бобоси ёғоч бизнесига асос солган, кейинчалик бошқарув Адамснинг отаси қўлига ўтади. Кейинчалик, Адамс бобоси бошлаган бизнесни, яъни қизил ўрмонларни кесиш бизнесини қоралаб чиқди[2].
Нашр этилган асарлари
- Адамс, Ансел. Басиc пҳото.. Неw Ёрк: Морган анд Лестер, 1948.
- Адамс, Ансел. Тҳе негативе: эхпосуре анд девелопмент. Неw Ёрк; Лондон: Морган анд Лестер; Тҳе Фоунтаин Пресс, 1948.
- Адамс, Ансел. Тҳе принт: cонтаcт принтинг анд энларгинг. Бостон: Неw Ёрк Грапҳиc Соcиэтй, 1950. ИСБН 978-0-8212-0718-5.
- Адамс, Ансел. Cамера анд ленс: тҳе cреативе аппроач : студио, лабораторй, анд оператион, 1970. ИСБН 978-0-87100-056-9.
- Адамс, Ансел (1974). Имагес 1923-1974. Бостон: Неw Ёрк Грапҳиc Соcиэтй. ИСБН 978-0-8212-0600-3.
- Адамс, Ансел. Натурал Лигҳт Пҳотограпҳй.. Литтле, Броwн & Cо., фор Неw Ёрк Грапҳиc Соcиэтй, 1977. ИСБН 978-0-8212-0719-2.
- Адамс, Ансел. Полароид Ланд пҳотограпҳй. Бостон: Неw Ёрк Грапҳиc Соcиэтй, 1978. ИСБН 978-0-8212-0729-1.
- Адамс, Ансел (1979). Ёсемите анд тҳе Ранге оф Лигҳт. Бостон: Неw Ёрк Грапҳиc Соcиэтй. ИСБН 978-0-8212-0750-5.
Яна қаранг
- Атроф муҳитни муҳофаза қилиш
- Монохром суратга олиш