Ansob al-ashrof
“Ансоб ал-ашроф” (араб. أنساب الأشراف – “Шарафли кишиларнинг насаблари”) – араблар тарихи ва насл-насабига оид китоб. Муаллифи – Аҳмад Ибн Яҳё Балозурий (ваф. 892)[1]. Китобдан исломгача бўлган араб ҳукмдорлари, шоирлари ва жангчилари, шунингдек, Рошид халифалар, Умавий ва Аббосий халифалар тарихи ҳақидаги ривоятлар ўрин олган.
Умумий тавсиф
Бу Балозурийнинг иккинчи йирик тарихий асари бўлиб, у вафот этганида унинг қирқ қисмини ёзиб бўлингани айтилади. Ушбу асарнинг ўн биринчи китоби Вилгелм Аҳлвард (Греифсwалд, 1883) томонидан нашр этилган ва бошқа қисми қўлёзма ҳолда ма’лум[2].
“Ансоб ал-ашроф”нинг замонавий нашр тарихи жуда мураккаб: бунда бир неча муҳаррирлар жамоаси алоҳида, рақобатчи нашрлар устида ишлаганлар. Асарнинг ягона тўлиқ нашри Дамашқда 25 жилдда чоп этилган (Дор ал-Яқаза, 1996-йил).
Манбалар
- ↑ ул-Ҳасан, Маҳмоод. Ибн Ал-Ат̲ҳ̲ир: Ан Араб Ҳисториан : а Cритиcал Аналйсис оф Ҳис Тарикҳ-ал-камил анд Тарикҳ-ал-атабеcа (инглизча). Нортҳерн Боок Cентре, 2005. ИСБН 978-81-7211-154-0.
- ↑ Энcйcлопæдиа Британниcа Элевентҳ Эдитион, а публиcатион ноw ин тҳе публиc домаин.