Эзопнинг Шимол шамоли ва қуёш эртагига Мило Wинтер чизган безак. Унда шамолнинг одам каби юз-кўзи бор ва оғзидан ҳаво пуфлаб, йўловчининг кийимини учириб юбормоқчи.

Антропоморфизм (юнонча: ανθρωπος — „одам“ ва юнонча: μορφή — „шакл“) ёки шахслаштириш деб одам бўлмаган мавжудот, ҳодиса ёки мавҳум нарсаларни одамсимон ёки одам хулқига эга қилиб тасвирлашга айтилади. Масалан, антропоморфик асар ва қарашларда шамол, ёмғир каби табиат ҳодисалари, худо ёки ватан каби мавҳум консепсиялар одам каби фикрлаб, суҳбатлашади. Атама ХВИИ асрда киритилган[1][2].

Антропоморфизм (антропо … ва юн. морпҳе — шакл, кўриниш) — худо ҳамда илоҳий кучларни, табиатдаги нарса, ҳодисаларни инсон қиёфасида тасаввур қилиш. Антропоморфизм қадимги юнонлар динида кенг тарқалган эди. Уларнинг тасаввури-ча, худолар инсонга хос хусусиятларга эга бўлиб, абадий яшайди. Антропоморфизм ҳозирги замон динларининг кўпига хос бўлсада, ислом ва иудаизм (яҳудий) дини уни тан олмайди. Исломда худони инсонга ўхшатиб тасаввур этиш ва одам қиёфасида расмга тушириш ман этилган[3].

Антропоморфизм айниқса эртак ва мифологик ҳикояларда кузатилади. Кино ва мултфилмларда ҳам шахслаштирилган ҳайвонлар (масалан, кийим кийиб юрадиган бўри ва қуён) ёки ҳодисалар (чолғу ушлаган ўлим) тасвирланади.

Манбалар

  1. ↑ Ҳарпер, Доуглас „Онлине Этймологй Диcтионарй“. Доуглас Ҳарпер.
  2. ↑ „Мерриам-Wебстер“. Мерриам-Wебстер.
  3. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил