Antiklinal
Антиклинал (анти … ва клино — оғдираман) — қавариқ томони юқорига қараган бурмаланган тоғ жинси қатлами. Антиклиналнинг қавариқ ери Антиклинал маркази, ён томонлари қанотлари деб аталади. Марказида қадимги жинслар, қанотларида эса ёшроқ жинслар бўлади. Антиклинал бурмалар ён қанотларининг ва ундаги ўқ текислигининг ётишига қараб, тўғри, қийшиқ, оғма, ётиқ Антиклинал бурмаларга бўлинади. Бурма ўқ чизиғи ёйга ўхшаб қайрилган бўлса брахиантиклинал дейилади. Антиклиналлар катта ёки кичик бўлиши мумкин. Катта Антиклинал бурмалар бир қанча кичик Антиклинал ва синклиналлардан иборат бўлади. Ўзбекистондаги ҳамма тоғлар (Шимолий Нурота, Туркистон, Зарафшон, Чатқол тизмалари) Антиклинал бурмаларга киради. Металл рудаларининг кўп қисми, нефт ва газ конлари ана шу Антиклинал тизмаларда бўлади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |