Антимонит

Антимонит (сурма ялтироги) -сулфидлар синфига мансуб минерал. Сб2С3. Аралашмалари: Би, Ас, Аг, Аи. Қаттиқлиги 2 — 2,5. С.оғ. 4,5 — 4,6. Мўрт. Ранги пўлацимон кулранг. Кристаллари игнага ўхшаш ва призматик шаклда. Яхлит масса тариқасида ҳам учрайди. Кўпинча, у киновар билан паст температурали (эпитермал) конларда бўлади. Сурма олинадиган асосий минерал. Антимонитнинг йирик конлари Япония, Хитой, Россия (Красноярск ўлкаси) ва Украинада; Ўзбекистонда Фарғона водийси, Қизилқум (Қақпатос)да учрайди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил