Антрацит (юн. антҳракитис — кўмир тури) — кучли метаморфлашган қазилма кўмир. Тошкўмирлар жумласига киради. Қора, ялтироқ, баъзан кулранг ва сарғиш тусда товланади. Минералогик шкала бўйича қаттиқлиги 2,0 — 2,5, органик масса зичлиги 1500 — 1700 кг/м3; органик массанинг ёниш иссиқлиги 33,9 — 34,8 Мж/кг (8100 — 8350 ккалҒкг); аналитик намлиги 1 — 3%, ёнувчи массада 9% учувчан модда, 97 фоизгача углерод, 3 фоизгача водород бор. Дунёдаги кўмир захирасининг 3 фоизини ташкил этади. Асосан Донбасс (Украина), Куз-басс (Россия) да, АҚСҲ, Хитойда қазиб чиқарилади. Антрацит ўзидан электр токини яхши ўтказганлиги учун ундан электродлар тайёрланади. Антрацит асосан юқори даражали ёқилғи сифатида металлургияда ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил