Ануш – Шис пайғамбарнинг ўғли. “Тарихи анбиё ва ҳукамо”да Ануш валий бўлгани айтилган. Хурмо дарахтини экиш, садақа бериш каби одатларни жорий қилган. Унинг даврида халқ фаровон яшаган. “Тарихи Жаъфарий”да Ануш даврида Сувод мулкида бир аждаҳо пайдо бўлиб, одамларга кўп зарар етказгани, Ануш Одам Атодан мерос қолган ҳасса билан уни уриб ўлдиргани ёзилган. Уч юз олтмиш йил умр кўрган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ "Алишер Навоий: Қомусий луғат". 
  2. ↑ "Тарихи анбиё ва ҳукамо".