Зиёсферада исми Анвар ва фамилияси Асадуллаев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Анвар Самадович Асадуллаев (1970-йил 23-феврал, Тожикистон) — совет ва тожик футболчиси, ярим ҳимоячи позициясида тўп сурган[1].

Анвар Асадуллаев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Анвар Самадович Асадуллаэв
Таваллуд санаси 23-феврал 1970-йил
Таваллуд жойи Тожикистон ССР
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Фаолиятини якунлаган
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1990—1993 Помир 4 (1)
1994—1997 Навбаҳор 95 (7)
1998—1999 Бухоро 39 (1)
Миллий терма жамоа
1992—1999 Тожикистон 5 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Болалик вақтида Душанбе шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида таълим олган. 1990-йилда Душанбенинг „Помир“ жамоасининг ўринбосарлар сафида ўйнаган. У асосий жамоадаги илк ўйинини 1990-йил 22-майда СССР кубоги 1/16 финал босқичида „Уралмаш“ жамоасига қарши сафарда (Душанбе жамоаси 2:3 ҳисобида ғалаба қозонган) ўтказди. Анвар 1991-йилги СССР чемпионатида асосий жамоага жалб қилина бошлади ва тўртта ўйинда майдонга тушди. „Днепр“га қарши сафарда (2:1) ўтган учравда Душанбе жамоаси ғалаба қозонди ва Асадуллаев ғалаба голининг муаллифи бўлди[2]. 1991/1992-йилги мавсумда Помир жамоаси билан СССР-МДҲ кубоги ярим финал босқичига қадар етиб борган.

1992-йил СССР тугатилиб янги мустақил республиклар ўз мусбоқаларини ўтказа бошлаган вақтида „Помир“ жамоаси таркибида Анвар Тожикистон чемпионатида иштирок этган. Илк бор ўтказилган мусобоқада Помир жамоаси 1992-йилги Тожикистон чемпионлигини қўлга киритди. 1994-йилги мавсумда Ўзбекистон Олий лигаси жамоаси Наманганнинг „Навбаҳор“ жамоаси билан шартнома имзолади. Анвар „Навбаҳор“ жамоаси таркибида 4 мавсум давомида (1994—1997-йиллар) тўп сурди ва жамоанинг муваффақиятларига мусносиб ҳисса қўшди. Наманганликлар таркибида 1995-йилги мавсумда Ўзбекистон кубоги соҳиби, 1996-йилги мавсумда эса Ўзбекистон чемпиони унвонларини қўлга киритди. 1998-йил мавсум аввалида Бухоронинг „Бухоро“ жамоаси йўналишида клубини алмаштирди. Ҳаким Фузайлов бошчилигидаги Бухоро жамоаси таркибида 2 мавсум давомида тўп суриб, 2000-йилги мвасум аввалида футболчилик фаолиятини якунлади.

Терма жамоа

Тожикистон терма жамоаси сафида 1992—1999-йиллар оралиғида бешта ўйин ўтказган.

Ютуқлар

Жамоавий

Индивидуал

  • Ўзбекистон Республикаси футбол бўйича спорт устаси: 1996
  • Футбол бўйича СССР спорт устаси: 1991

Манбалар

  1. ↑ „Асадуллаев Анвар“. 2025-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-июн.
  2. ↑ „Чемпионат СССР 1991. Высшая лига“. 2019-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-июн.

Ҳаволалар