Anvar Obidjon
Анвар Обиджон (1947-йил 25-январ — 2020-йил 11-апрел) — Ўзбекистон халқ шоири, ёзувчи ва журналист.
| Анвар Обиджон | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1947-йил 25-январ |
| Вафоти |
11-апрел 2020-йил (73 ёшда) Тошкент шаҳри |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Тошкент давлат университети |
| Касби | Шоир, ёзувчи, журналист |
| Фаолият йиллари | 1974—2020 |
| Унвони | Ўзбекистон халқ шоири |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Анвар Обиджон 1947-йилнинг 25-январида Фарғона вилояти Олтиариқ туманининг Полосон қишлоғида туғилган[1]. Ўрта мактабда ўқиб юрганида „Ғунча“ журналида „Шкафжон“ номли биринчи шеъри босилган (1960). Обиджон 1964—1966-йилларда Самарқанд молия техникумида, 1973—1979-йилларда Тошкент давлат университетининг журналистика факултетида сиртдан ўқиган.
Ҳарбий хизматни ўтагач (1966—1969), қишлоғида „Нуробод“ жамоа хўжалигида дала ҳисобчиси бўлган (1970—1971), тумандаги „Пахта учун“ газетасида адабий ходим, бўлим мудири (1971—1976), Тошкентдаги ёғ-мой комбинатида боғбон (1977—1978) сифатида иш олиб борган.
1981—1986-йилларда „Камолот“ нашриётида муҳаррир, бош муҳаррир ўринбосари, 1986—1987-йилларда „Юлдузча“ нашриётида бош муҳаррир, 1988-йиллларда „Ёш куч“ журналида адабий ходим, 1988—1989-йиллларда „Муштум“ журналида бўлим мудири, 1989—1998-йилларда „Чўлпон“ нашриётида бош муҳаррир, директор бўлиб ишлаган.
Анвар Обиджон 2020-йил 11-апрел куни Тошкент шаҳрида 74 ёшида вафот этган[2].
Ижоди
Анвар Обиджон „Она Ер“(1975), „Оловжон ва унинг дўстлари“ (1983), „Безгакшамол“ (1985), „Аканг қарағай Гулмат“ (1987), „Олтин юракли Автобола“ (1986), „[ламазон ва Гулмат хангомаси“ (1992), „Мешполвоннинг жанглари“ (1994), „Олтиариқ ҳангомалари“ (1999), „Одобли бўлиш осонми?“ (2001), „Мешполвон“ (2003) сингари 25 та тўпламини чоп эттирган. Аксарият асарларини болаларга бағишлаган.
„Мешполвон“ асари асосида „Даҳшатли Мешполвон“ филми суратга олинган.
Мукофотлари
Анвар Обиджон 1997-йил „Шуҳрат“ медали; 1998-йилда „Ўзбекистон халқ шоири“ унвони; 2011-йилда „Фидокорона хизматлари учун“ орденига сазовор бўлган[3]. Вафотидан сўнг 2025-йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган[4].
Асарлари
- Аламазон ва Гулмат. Т.: „Чўлпон“, 1998-йил.
- Жуда қизиқ воқеа. Т.: „Чўлпон“, 1997-йил.
- Кетмагил. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1985-йил.
Манбалар
- ↑ „Рубрика: Анвар Обиджон (1947-2020)“. зиёуз.уз. Қаралди: 5-март 2025-йил.
- ↑ Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон вафот этди. Кун.уз. Қаралди: 11-04-2020
- ↑ „Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон вафот этди“. дарё.уз. Қаралди: 5-март 2025-йил.
- ↑ „Президент қатор фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият вакилларини мукофотлади“. www.платина.уз. Қаралди: 23-август 2025-йил.
Адабиётлар
- Саид Аҳмад. Фарғонада биттагина „Халқ сўзи“. 2000-йил 19-апрел
- Раҳмон Қўчқор. Ажабтовур идрок усули. „Фидокор“, 2000-йил 20-июл.
- Лола Звонарева. Всегда в жизни. „Децкая литература“ Москва, 1988-йил
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Анвар Обиджонга тегишли иқтибослар мавжуд. |