Исмоил Анвар, бошқа манбаларда Анвар пошо аввал Анварбей (усмонли туркча: اسماعیل انور پاشا‎‎, туркча: Энвер Паşа); (1881.22.11, Истанбул — 1922.4.8, Балжувон) — усмонийлар ҳарбий ва сиёсий арбоби. Биринчи жаҳон уруши даврида Усмонийлар империясининг ҳарбий вазири. Замонавий Туркия республикаси тузилишида иштирок этган ҳарбий қўмондонлардан бири. Туркистон истиқлолчилик ҳаракатининг йўлбошчиларидан бири. 1908-йилги Ёш турклар инқилобининг фаол иштирокчиси, Туркия, О’збекистон ва Туркистон фахрийси.

Анвар пошо
Асл исми усмонли туркча: اسماعیل انور پاشا‎‎
туркча: Энвер Паşа
Таваллуди 22-ноябр 1881-йил
Истанбул, Усмонийлар империяси
Вафоти 4-август 1922-йил(1922-08-04)
(40 ёшда)
Чагана қишлоғи, Бухоро амирлиги / Бухоро Халқ Совет Республикаси, Россия империяси (ҳозирги Тожикистон)
Фуқаролиги Усмонийлар империяси
Туркистон истиқлолчилик ҳаракати
Хизматдаги йиллари 1903—1918
1921—1922
Унвони Генерал
Қўмондонлик қилган Бош штаб бошлиғи
Ҳарбий вазир
3-турк қўшини
Туркистон истиқлолчилик ҳаракати қўмондони
Жанг/уруш

Ёштурклар инқилоби
Италян-турк уруши
Биринчи Болқон уруши
Иккинчи Болқон уруши
Биринчи жаҳон уруши

Россиядаги хорижий ҳарбий интервенсия

Мукофотлари
3 darajali Majidiya ordeni 4 darajali Usmoniya ordeni
1-klass Temir xoch 2-klass Temir xoch
Дастхати Enver Paşa imzası

Фаолияти ҳақида қисқача

1909-11 йилларда Берлинда ҳарбий атташе. Туркия, Македония, Кавказ, Германия, Россия, Туркистондаги сиёсий жараёнларда қатнашган. 1908-йил Туркияда давлат тўнтаришига раҳбарлик қилиб, Султон Абдулҳамид ИИ ҳокимиятига чек қўйди, Туркиянинг чет давлатлар томонидан бўлиб ташланишига барҳам берди. 1913-йил январда „Ҳуррият ва иттиҳод“ партиясини ҳукуматдан четлатди. Тал’ат пошо ҳамда Жамол пошо билан бирга норасмий учлик тузди, бутун ҳокимиятни ўз қўлига олди. Туркиянинг Германия билан ҳарбий иттифоқ тузиши ва Биринчи жаҳон урушига қўшилиши ташаббускори бўлди, бош қўмондон — султоннинг ноиби сифатида урушда турк қўшинларига қўмондонлик қилди. Туркия урушда енгилгач, Анвар пошо аввал Германия, Россияга ва ниҳоят 1921-йил кузида Бухорога келди ва Туркистон истиқлолчилари тарафига ўтганини эълон этди. Болшевикларга қарши курашга қўшилди;

Ёшлик йиллари

Анвар пошо Италян-турк уруши даврида 1911—1912-йиллар

Исмоил Анвар 1881-йилнинг 22-ноябрида Истанбулда темир йўл ишчиси Хожи Аҳмадбей ва Ойша Дилоро оиласида туғилган. Этник жиҳатдан отаси турк, онаси албан (бувиси черкешен қавмидан)[1]. Отаси жамоат ишлари идорасида фаолият юритган Анвардан ташқари оилада яна уч фарзанд бор эди; Нури, у ҳарбий бўлган, Комил ва синглиси. Бошланғич ва ўрта мактабни битиргандан сўнг Монастир шаҳридаги ҳарбий лицейга ўқишга қабул қилинади. Лейтенант лавозими билан лицейни битиради[2]. Ҳарбий билимини Ҳарбий академиянинг Бош штабида давом эттиради, 1903-йилда у ерни капитан лавозими билан битиради. 1906-йил маёрлик лавозимидаги Анвар „Бирлик ва тараққиёт“ партияси билан боғлиқ бўлган „Ватан ва ҳуррият“ махфий жамияти билан алоқа ўрнатади. 1908-йил июнида рус императори Николай ИИ ва инглиз қироли Эдуард ВИИ ўртасида Равелда имзоланган Македонияни ислоҳ қилиш тўғрисидаги келишув усмоний офицерлар қулоғига етиб боради. У офицерларни сергакликка чорлайди, чунки Македонияда турган усмоний ҳарбийлари буни Усмонийлар империясининг бўлиниши сифатида қабул қилишади. Ўша йилнинг 3-июлида Македониянинг Расен шаҳрида маёр Аҳмад Ниёзибей бошчилигида ғалаён кўтаилади. 6-июлда ғалаёнга Анвар ҳам қўшилади. Бир неча кун ичида Анварнинг қўшинлари сони бир неча минг кишига етади. 1908-йилнинг 10-июлида митингда, тўплардан уч карра ўқ узилиб, Анвар Усмонийлар империяси конституцияси тикланганини эълон қилади[3]. Шундан сўнг мусулмонлар ва насронийлар ўртасида иноқлик кучая боради. Анварнинг илдам ҳаракатлари ва ғалабаси унга халқ ичида машҳурликни олиб келади. Унга Озодлик қаҳрамони дея нисбат беришади, ҳаттоки уни Наполеон И билан тенглаштира бошлашади. Инқилоб нашидаси ва тўсатдан келган келган машҳурлик Анварда ўзининг „алоҳида тақдирли“ ва „худо ярлақаган“ инсон эканлигига ишончини оширади[3]. Инқилобдаги ғалаба ва 1876-йилги конституциянинг тикланишидан сўнг Анвар дипломатик миссия билан Берлинга жўнайди. 1909-йил Анвар Берлиндаги ҳарбий атташе лавозимига тайинланади ва у ерда икки йил қолиб кетади. Германияда ўтган икки йил давомида Анвар ашаддий немиспарастга айланади. Айниқса уни немис армияси, ундаги қатъий интизом, ҳарбий тайёргарлик ва замонавий қуролланиш ўзига маҳлиё қилади[3]. 1911-1912-йиллардаги Италян-турк урушида Усмонийлар империясининг мағлубияти халқ орасида ёштуркларнинг обрўси тушишига сабаб бўлади. 1912-йил мамлакатда „Ҳуррият ва иттиҳод“ партияси иштирокида давлат тўнтариши бўлиб ўтади. Партия аъзолари ҳукумат тепасига чиққач асосий ўринда ёштурклар бўлган парламент тарқатиб юборилади[4].

Мамлакат бошқарувига чиқиши

Ёштурклар ҳокимияти

1913-йил Усмонийлар империясидаги давлат тўнтаришидан сўнг Анвар пошо чет эллик вакилларни кутиб олмоқда

1913-йил январида Анвар давлат тўнтаришини амалга оширади, оқибатда Комил пошо ҳукумати таназзулга юз тутади. Исёндаги ғалабадан кейин Тал’ат пошо ва Жамол пошо билан бирга „уч пошо“ ҳарбий диктатурасига асос солди, бу баширкат учлик амалда Туркиядаги бутун ҳокимиятни ўз қўлига олди. Ҳарбий вазир лавозимини эгаллаган Анвар пантуркчилик ва панисломчилик ғояларини илгари сурди. Усмонли турк империясидаги насронийларни (асосан арманлар ва ливанликар) мамлакатдан сиқиб чиқариш тарафдори бўлади. 1914-йил Анвар Туркиянинг Германия билан ҳарбий иттифоқ тузиши ва Биринчи жаҳон урушида иштирок этиши тарафдори бўлди. Уруш даврида у Олий бош қўмондон ўринбосари лавозимини эгаллади (Олий бош қўмондон султон ҳисобланарди).

Биринчи жаҳон уруши

1914-1917-йилларда Анвар пошо, Тал’ат пошо, Нозимбей ва Ахмед Агаевлар „Турон йўли“ номли пантуркчилик сиёсий ҳаракатини бошлашади. Бу ҳаракатнинг асосий мақсади — Кавказ, Эрон, Қрим, Волгабўйи ва Туркистонда яшовчи туркий халқларни Россия ва Эрондан ажратиб олиб, ягона „Турон“ мамлакатига асос солиш эди[5]. Бу мақсаднинг амалга оширилишига тўғаноқ бўлганлардан бири арман халқи бўлди.

Ҳарбий вазир

Сариқамиш жанги

Усмонийлар империяси ҳудудидаги геноцидлар

Биринчи жаҳон уруши давридаги Усмонийлар империяси томонидан амалга оширилган арман, юнон ва оссурийларга қарши бошланган жангни ташкилотчилари Анвар пошо, Талъат пошо ва Жамол пошолар эдилар.Чунки арманлар туркларга қарши кўп геноцид қилган халқдир. Шу жумладан Туркистонда Фарғонада Узбекларни қирганлар ҳам, дашноқ арманларидир

Германиядаги қочқинлик

Анвар пошо ва Вилгелм ИИ 1917-йил

1918-йил Туркия Мудросс битимини имзолаганидан сўнг, Анвар пошо, Тал’ат пошо ва Жамол пошо сувости кемасида Германияга қочишга мажбур бўлишади. У ерда Анвар пошо ўзига Алибей таҳаллусини танлайди. Туркияда ҳарбий трибунал Анварни қатл этишга ҳукм чиқаради. 1919-йил Германияда Анвар пошо Шўро Россияси вакили Карл Редеков билан учрашади. Анвар пошонинг бундан мақсади болшевиклар билан яқин алоқа ўрнатиш ва бу орқали Ўрта Осиёда Буюк Британияга қарши кураш кампаниясини эълон қилиш учун фойдаланиш эди.

Москвадаги фаолияти

1920-йил бошларида Анвар пошо ўз маслакдошлари билан Москвага боради. У пайтда болшевиклар Мустафо Камол бошчилигидаги Миллий партия билан ҳам Анвар пошо бошчилигидаги Ёшлар партиялари билан ҳам яхши алоқада эдилар. Анвар Москвада бир ярим йил ишлаб, Инқилоб ва Ислом Бирлиги Жамиятида фаолият юритади. Унга Буюк Миллат мажлисининг 1921-йил 12-мартдаги қарори билан Туркияга кириш тақиқлаб қўйилган эди. Шўро Россияси ИИБЖдан фойдаланиб, Ўрта Осиё ва Кавказда ўз манфаатларини ҳимоя қилишни ўйласа, Анвар пошо учун бу у ердаги инглизга қарши курашиш имкониятини берарди. Аҳмад Жамол пошо ўз зиммасига Туркистоннинг истиқлолчи кучларини инглизларга қарши ҳарбий операцияларга йўналтириш мақсадида бир қанча турк офицерлари билан Тошкентга етиб келади. У ерда шўро ҳукумати номидан иш кўради аммо бу операциядан иш чиқмагач, у яна Москвага қайтишга мажбур бўлади. Бу даврда Анвар пошо оз вақтга Германияга кетади, кейинчалик РСФСР уни Бокуда ташкил этилган Шарқ Халқлари Конференсиясига таклиф этади. Унинг иштирокини Туркия ва айрим Озарбайжон вакиллари томонидан қаршиликларга учрайди. Унинг ислом ва болшевизмнинг бирлашиш ғояси билан чиқиши мусулмон бўлмаган иштирокчиларга ҳам ёқмайди. 1921-йил 30-июл конференсиядан сўнг Анвар пошо яқинларини кўриш учун Ботумига боради. Ботумидалик вақтида у ўзининг сиёсий рақиби Камол Отатурк билан кучларини бирлаштириш ва ватан ҳимояси йўлида туриб, юнонларга қарши курашиш йўлини танлайди. Бу курашдаги Туркиянинг ғалабаси Мустафо Камолнинг ҳукуматни тўлиқ қўлга олиши учун жуда қулай келади, расмий Москва ҳам бутунича уни қўллаб-қувватлайди. Чичериннинг фикрича пантуркчилик ғоялари Туркистондаги истиқлолчилик ҳаракатига қарши курашиш учун қўл келади ва Анвар пошо 1921-йил ноябрида у ерга юборилади.

Бухоро

Анвар пошо Туркистондаги аҳвол ҳақида асосан Ботуми конференсияси пайтида эшитган маълумотларнигина биларди. „Турон йўли“ лойиҳасининг фаол иштирокчиси Ҳожи Сами унга: „1916-йил оддий ва камтарин турк бутун Қирғизистонни русларга қарши оёққа турғазди. Сен эса машҳурлигинг билан Туркистонликларни шаксиз эргаштира оласан“, дейди[6]. Бу даврда Анвар пошо шўролар ҳукуматининг ўзига нисбатан эътиборини бироз сўндирганини сезарди. Афғонистондан қайтган Жамол пошога Анвар пошони кўриш учун Бухорога келишни тақиқлаш бу сезгини янада кучайтириб юборди. Юренёв Анвар пошога унинг режаларини билишини айтади, Анвар пошо болшевиклар уни ўдириб юборишларидан чўчийди. 1921-йил шўро ҳукумати Анвар пошони Бухорога юборишидан мақсади — Анвар пошо Бухоро тупроғида Шўро Россияси манфаатларини ҳимоя қилиши, истиқлолчилар ҳаракатидан амирга қарши курашда фойдаланиш эди. БХСР ҳукумати билан сўзлашувлар ва келишувга биноан Анвар пошо БХСРнинг мустақиллигини тан олиш ва Қизил армия қўшинларини Бухоро ҳудудларидан олиб чиқиш тўғрисига Москвага хат ёзади. Бу вақтга келиб, Анвар пошо истиқлолчилар тарафига ўтиш ҳақида режалар туза бошлайди ва Туркистон Миллий кенгаши раиси Аҳмад Закий Валидий билан махфий учрашувлар ўтказа бошлайди. Валидий уни болшевиклар билан очиқ келишмовчиликларга бормаслик ҳақида огоҳлантиради. Ўрта Осиёга келишининг 23-кунида Анвар пошо шаҳар ташқарисига чиқади ва истиқлолчиларга таслим бўлади. У ердан Афғонистонга, собиқ амирга хат йўллаб, унинг томонида жанг қилмоқчилигини билдиради. Бу билан бир вақтда амирнинг ноиби, истиқлолчилар сардори Иброҳимбек билан ҳам учрашув белгилайди. Лекин истиқлолчилар Анвар пошони ҳамкор сифатида кутиб олишмайди, уни ва одамларини қуролсизлантириб, уч ой давомида асирликда сақлайдилар. Иброҳимбек собиқ амирдан собиқ турк султонининг куёвини қўллаб-қувватлаш ҳақидаги буйруғини олгандан кейингина Анвар пошони озод қилади[7].

Истиқлолчилик ҳаракатининг йўлбошчиси

1921-йил октабр охирларида БХСР ҳудудидаги Қизил армия қўшинларининг сони жойлашган ўрни ҳақида маълумотга эга бўлган Анвар пошо Ўрта Осиёни болшевиклардан озод қилиш режаларини амалда бошлаб юборади. Истиқлолчилар отрядларини болшевикларга қарши кураш учун бирлаштириш ишларига киришади. Унга бу ишларда Тошкент муфтийси Садриддинхўжа Шарифхўжаев томонидан тузилган махфий аксилшўро Миллий бирлик қўмитаси ҳам кўмаклашади. Анвар пошо бир неча турк офицерлари билан шарқий Бухоро бўйлаб истиқлолчи гуруҳларни бир қўшинга бирлаштиришда давом этади. Собиқ Бухоро амири Саййид Олимхон уни Бухоро, Хива ва Туркистоннинг бир қисмидаги барча истиқлолчиларнинг бош қўмондони сифатида тан олади. 1922-йил январида Анвар пошо бошчилигидаги истиқлолчилар қўшини Душанбени қўлга киритишди, ундан сўнг Бухоро шаҳрига юриш амалга оширилди. Қисқа давр ичида бу қўшин бутун Шарқий Бухоро ҳудудларини болшевиклардан тозалайди. Шўро ҳукумати Анвар пошо билан сулҳ тузишни ва Шарқий Бухорода унинг ғалабаси тан олинишини таклиф қилишади лекин Анвар пошо ҳар қандай сулҳ тузишдан бош тортиб, Қизил армиянинг бутун Туркистон ҳудудларидан чиқиб кетишини талаб қилади. 1922-йил майида Қизил армия Амударё, Панж, Ваҳш дарёлари оқимларидан фойдаланиб, қўшинларни бошқа жойга кўчирадилар. Анвар пошонинг йўлбошчилигини тўлиқ тан олмаган Иброҳимбек унга ёрдамга келмайди. Анвар пошо бир неча мағлубиятлардан сўнг Душанбени болшевикларга топширади. Анвар пошо қўшинлари Лақай водийсидан ўтаётган пайт уларга қўққисдан Иброҳимбек қўшини ҳужум бошлайди ва катта талафотлар етказади. Анвар пошо қўшини билан Балжувон шаҳри яқинида жойлашади. У ерда Қизил армия томонидан таъқиб қилнади ва катта жангни бой беради.

Анвар пошонинг қабри 1930-йилларгача зиёратгоҳ сифатида машҳур бўлган, кейинчлик шўролар унинг қабрини бузиб, жойини текислаб ташлашган лекин туб аҳоли қабр ўрнини зиёрат қилишда давом этишган. Бу қабр халқ ичида Мозори Ҳазрати-Шоҳ номи билан машҳур. 1996-йил 4-августда Анвар пошонинг суяклари Балжувон ҳокими Иззатулло Ҳаёев томонидан тантанали равишда Туркия президенти Сулаймон Демирелга топширилган[8].

Анвар пошо шахсига баҳолар

Қизил армия, истиқлолчилар, амир билан қатор келишувлар ва низоларга йўл қўйган Анвар пошонинг шахсига бир томонлама баҳо бериш жуда мушкул. Нима бўлганда ҳам у ўзига, Туркистонда пантуркчилик давлати қуриш ҳақидаги ўз қарашларига охиригача содиқ қолди. У асосан „Ислом қуролли кучлари Бош қўмондони ва Бухоро амири ноиби“ лавозимидан фойдаланган. Анвар пошонинг шахсий муҳрига „Ислом қўшинларининг Олий Бош қўмондони, Халифанинг куёви ва Муҳаммад(с.а.в.)нинг ноиби“ деб ўйиб ёзилган. Ўз вақтида Анвар ўзининг саййидлар авлодидан эканлигини тарғиб қилишга уринган. Унинг ота томондан аждоди православ динидаги гагаузлардан бўлиб, Қрим хонларига хизмат қилган, кейинроқ исломни қабул қилиб, Боғчасарой хизматкорларидан бирига уйланган, Қримни Россия босиб олганидан сўнг, Дунай князликларига кўчиб кетган. Шундай экан, Анвар Муҳаммад (с.а.в.) авлодларига ҳеч қандай алоқадор эмаслигини таъкидлаш жоиз. Тейлирян устидан суд қилинаётган пайтда Тейлиряннинг адвокати шундай деган:

Ўзларини “ислом ҳимоячилари” деб атаган Тал’ат пошо, Анвар пошо, Жамол пошо ва Нозимбей аслида атеист бўлганлар!

Оиласига йўллаган мактуби

У Балжувондан турмуш ўртоғига ёзган охирги хатида бундай дейди:

Сен билурсанки, маним ҳақимда туҳмат ташвиқотлар тарқатиб юрган бадбахт кимсаларнинг иддао этганларидек, бу олис диёрга (яъни Туркистонга) мол-дунё ахтариб, бой бўлмоқ ёки ўз ҳокимиятимни қурмоқ учун келганим йўқ. Мени сендан узоқлаштириб, бу жойларга келтирган Жаноби Ҳақнинг зиммамга юклагани бир вазифадир...[9]

Вафоти ҳақида

Анвар пошонинг шаҳид бўлганини
эшитган Абдулҳамид Чўлпон
қуйидаги байтларни битган:

Энг сўнгги умидни қонга бўяган,
Оҳ, қандай хайрсиз замонлар келган.
Фарёдим дунёни бўғиб ўлдирсин,
Қоп-қора бахтимга шайтонлар кулсин.

Анвар пошо 1922-йил 4-август Қурбон ҳайитининг иккинчи куни Балжувон шаҳридан 25 км узоқликдаги Чагана қишлоғида Қизил армия аскарлари (8-шўро кавалерия бригадаси) билан бўлган жангда вафот этган (ҳозирги Тожикистон ҳудуди)[10].

Чекист Георгий Агабеков ўзининг эсдаликларида Анвар пошонинг жойлашган жойини топиш опаэрацияси ҳақида ёзиб қолдирган (Агабеков ўзининг шериги билан савдогарлар қиёфасида маҳаллий аҳолига аралашиб кетган ва пул, пора эвазига Анвар пошо штаби жойлашган ерни билиб олганлар). Ўша эсдалигида Анвар пошо штабига ҳужум қилган отлиқ дивизион қўмондони рапортини ҳам илова қилган:

Анвар пошо бошчилигидаги босмачилар штаби тоққа қараб қочмоқчи бўлди, бироқ улар пистирмадаги эскадронга дуч келиб, жангни қабул қилишди. Жанг натижасида душман штаби йўқ қилинди. Фақат учта одам қочиб қутулди. Жанг майдонида 28 та жасад қолди. Уларнинг орасида Анвар пошо ҳам бор эди. Қилич зарбидан унинг боши ва жасадининг бир қисми чопилган. У билан "Қуръон" топилди[11].

Яна қ.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Манбалар

  1. ↑ „Энвер Паша“. Энcйcлопедиа Британниcа (1911). 2012-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 24-феврал. (WебCите сайтида 2012-02-04 санасида архивланган)

  2. ↑ Вдовиченко Д. И. Энвер-паша // Вопросы истории. 1997. № 8. С. 43.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Вдовиченко Д. И. Энвер-паша // Вопросы истории. 1997. № 8. С. 44.
  4. ↑ История Востока: в 6 т. — М.: Восточная литература, 2005. Т. 4. Кн. 2. С. 328.
  5. ↑ Гасанова Э. Ю., «Идеология буржуазного национализма в Турции» // Баку, изд. АН АзССР, 1966 г.; Козубский К. Э., «Под копытом» // Общеказачья газета «Станица», Москва, № 2(26), декабрь 1998 г.
  6. ↑ Зеки Велиди Тоган. «Ҳатıралар: Тüркистан ве Диğэр Мüслüман Доğу Тüрклери’нин Милли Варлıк ве Кüлтüр Мücаделелери» Истанбул, 1969. Стр. 390.
  7. ↑ Туркия 75 ёшда, 56-бет (ПДФ), 2019-08-28да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2018-02-24
  8. ↑ Сонер Ялçıн, Османлı’нıн Анıткабири Абиде-и Ҳüрриет’ди, Ҳüрриет Газетеси, 29.04.2007[сайт ишламайди]
  9. ↑ ҳттп://www.э-тарих.уз/миллият-иншолари/мақолалар/1059-мақола.ҳтмл
  10. ↑ Зевелев А. И., Поляков Ю. А., Чугунов А. И.. Басмачество: возникновение, сущность, крах. М.: Наука, 1981. 
  11. ↑ Георгий Агабеков ЧК за работой Глава ВИ. Убийство Энвер-паши — Приложение к журналу «Отечественные архивы». Выпуск 1. Москва — 1992. Ассоциация «КНИГА • ПРОСВЕЩЕНИЕ • МИЛОСЕРДИЕ», ББК 67.99(2) 116.2 Л63