Anvar Sadat
![]()
| |
| Мансабда бўлган йиллари 1970-йилдан – 1981-йилгача | |
| Ёрдамчи(лар) | Суфий Абу Толиб |
|---|---|
| Аввалги президент | Жамол Абдул Носир |
|
Таваллуди |
25-декабр 1918-йил |
| Вафоти | 10-июн 1981-йил (62 ёшда) |
Муҳаммад Анвар ас-Садат (арабча: محمد أنور السادات)(25-декабр 1918-йил; Минуфия вилояти, Мит Абу ал Қум қишлоғи – 6-октябр 1981-йил; Қоҳира) — Мисрнинг давлат ва сиёсат арбоби. 1970-йилдан 1981-йилда ўлдирилишигача Мисрнинг учинчи президенти бўлган.
Ҳаёти
Анвар Садат 1918-йилнинг 25-декабрида Миср султонлиги Минуфия вилояти Мит Абу ал Қум қишлоғида туғилган. 1938-йилда Миср қироллигининг пойтахти Қоҳирадаги “Қироллик ҳарбий академияси”ни битирган. Ж. А. Носир бошқарган “Озод зобитлар” инқилобий ташкилоти аъзоси (1950), Миллий демократик партия раиси (1978). 1952-йил июл инқилобида қатнашган. Миср вице-президенти (1964-1966, 1969-1970), президенти (1970-йилдан).
Анвар Садат мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ҳаётини либераллаштириш юзасидан чора-тадбирлар ўтказган. Мисрда “очиқ эшиклар” сиёсатини жорий қилган. 1972-йил июлда у СССР ҳарбий маслаҳатчилари ҳамда мутахассислари хизматидан фойдаланмаслик қарорига келган[1]. 1973-йил 6-октябрда Исроилга қарши уруш бошлаган. СССР ва Миср ўртасида тузилган “СССР ва Миср ўртасидаги дўстлик тўғрисидаги битим”ни 1976-йилнинг март ойида бекор қилган[1]. 1977-йил 19-ноябрда илк бор Исроилга борган. Эртасига эса Қуддусдаги “Ал-Ақсо” масжидига, кейин эса Исроил бош вазири Менахем Бегин билан бирга “Яд ва-Шем” мемориал мажмуасига борган. Шу куни кечқурун Анвар Садат Кнессет йиғилишига иштирок этиб, парламент трибунасидан Исроил ва араб давлатлари ўртасида тинчлик ўрнатишга чақириб нутқ сўзлаган. Нутқда 6 кунлик уруш давомида эгалланган барча давлатлар ҳудудидан Исроил қўшинларининг олиб чиқиб кетилишини талаб қилган ва мустақил Фаластин давлатини тузиш зарурати ҳақида гапирган,бироқ у ўз чиқишида Фаластин озодлик ташкилотини тилга олмаган ва бу Исроил томонидан ижобий қабул қилинган. Бу воқеалардан сўнг Сурия миллий мотам э’лон қилган, Фаластин озодлик ташкилоти эса Анва Садатнинг мазкур ҳаракатини хоинлик деб атаган, Ливия Мисрдаги барча фуқароларидан зудлик билан ватанга қайтишни талаб қилган. Анвар Садатнинг Исроилга ташрифини Саудия Арабистони ҳам қоралаган. Теҳрон намойишчилари эса “Эл-Ал” авиакомпанияси ваколатхонасининг ойналари синдиришган[1].
Нобел тинчлик мукофоти лауреати (1978-йил декабр).
Анвар Садат Исроил бош вазири Менахем Бегин билан АҚСҲ воситачилигида 1979-йил 26 мартда Кемп Девид (АҚСҲ) тинчлик шартномасини имзолаган[2]. Унга биноан, Исроил 3 йил мобайнида ўз қўшинларини Синай ярим оролидан олиб чиқиб кетишга ваъда берган. Ўз навбатида Анвар Садат Исроил билан сиёсий, иқтисодий ва маданий муносабатларни тиклашга розилик берган.
1981-йил 6-октабр куни ислом фундаменталистлари “Ал-Гама’а ал-Исломийя” ва “Миср Исломий жиҳоди”нинг террористик гуруҳлари бирлашиб, Исроил билан яқинлашгани сабабли қасос олиш учун Анвар Садатга суиқасд уюштиришган ва отиб ўлдирилган[1].
Адабиётлар
Ад:. Князев А. Г., Египет после Насера, 19701981, М.,1986;
Примаков Е. М, История одного заговора, М., 1985.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Дарё.уз. „Исроилга биринчи марта ташриф буюрган Миср президенти Анвар Садат, МБА тарихидаги энг йирик жанжал ва Ой юзасига қўнган “Аполлон-12”. Кун хронологиясида 19-ноябр.“ (19-ноябр 2022-йил). Қаралди: 29-март 2024-йил.
- ↑ Америка овози. „"Сентабрнинг 13 куни" — Исроил ва Мисрни яраштирган саммит тарихи.“ (19-октябр 2014-йил). Қаралди: 29-март 2024-йил.
Ҳаволалар
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Давлат етакчиси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |

