Анзюс (инг. Аустралиа, Неw Зеаланд, Унитед Статес — АНЗУС) — Австралия, Янги Зеландия ва АҚШдан иборат ҳарбий-сиёсий блок (1951-йил сентябр). Манила шаҳрида (Филиппин) чақирилган кенгашда (1954-йил сентябр) янада кенгайтирилди. Анзюсга Англия, Таиланд, Филиппин ва Покистон ҳам аъзо бўлиб киргач, СЕАТО — „Жануби-Шарқий Осиё шартномаси ташкилоти“ деб юритила бошланди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил