Аортит – аорта деворининг яллиғланиши. Аортит инфексион ва аллергик бўлади. Касаллик ўткир ва сурункали кечади. Микроблар қон, лимфа орқали ва қўшни аъзолардан ўтиши мумкин. Бунда кўпинча деворнинг ўрта қавати шикастланади; аксарият захм натижасида келиб чиқади. Касалликда тўш суягининг орқаси оғрийди ва аорта бир қадар кенгаяди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил