Апарт (франс. апарте – бир томонга) – гўё саҳнадагилар эшитмайди, деб фараз қилиниб айтиладиган монолог ва луқмалар. Апарт усули драматургияда милоддан аввалги ҳам қўлланган. Қатнашувчининг фикри, ҳис-туйғулари ва режаларини изоҳлаш учун ишлатилган. Апартлар ХИХ асрда кенг қўлланган. Ўзбек театрида ҳам қўлланиб келинади (масалан, Уйғун, „Парвона“).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил