Apatit
Апатит (юн. апатао – алдайман) – фосфатлар синфига мансуб минерал. Таркибида Р2О5нинг миқдори 42%. Аралашмалари: СО2, Мп, камёвий элементлари, У, Ср ва бошқа Оқ, зангори, сариқ, бинафша ранг ва бошқа рангдаги кристалл ва донадор агрегатлар. Қаттиқлиги 5. С. ог. 3,2. Кимёвий таркибига қараб апатит фторапатит, гидроксилапатит ва хлорапатитга бўлинади. Апатит магматик, гидротермал, пневматолит йўл билан ҳосил бўлади. Баъзан апатит кварс ертомирларида ва кристалли сланесларда ҳам учрайди. Чўкинди жинсларда апатит гуруҳига кирадиган минераллар фосфоритлар ва қазилма суяклар шаклида учрайди. Апатит ўғит, фосфор кислота ва унинг тузларини олишда хомашё; қора ва рангли металлургияда ҳамда керамика ва хира ойна ишлаб чиқаришда қўлланади. Камёб ер элементлари қўшилган синтетик апатит оптикада қўлланади. Ўзбекистондаги фосфоритларнинг асосий қисми апатитдир.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |