Apelsin


Апелсин, пўртахол (Cитрус синенсис — голландча аппелсиэн — айнан хитой олмаси) — рутадошлар (апелсингуллилар оиласи)нинг ситруслар туркумига мансуб доим яшил дарахт ва бута. Ватани — Бирма ва Жануби-Ғарбий Хитой. Ёввойи ҳолда учрамайди. Тропик ва субтропик мамлакатларда қадимдан маданийлаштирилган (Хитойда 2 минг йилдан бери, Жанубий Европада ХВ асрдан, Кавказнинг Қора денгиз буйларида ХИ асрдан). Бўйи 6 – 12 м. Шох ва новдаларида ингичка тиканлари бор. Барги тухум шаклида, ҳосили асосан ноябр-декабр ойларида етилади. Меваси думалоқ ёки тухумсимон, саргиш ёхуд қизғиш, вазни 300 — 400 г, таъми нордон, таркибида 12 % қанд, 1 — 2 % лимон кислота, 0,9 % оқсил, А, Б, C витаминлар ва эфир мойи (пўстида) бор. А. ҳўл мева ҳолида истеъмол қилинади; ундан шарбат, компот, қиём ва мураббо тайёрланади, пўстидан олинадиган мой атир-упа ва кондитер саноатида қўлланади. Ҳосилдорлиги 200 — 250 с/га ча боради. 300 га яқин нави бор. Вашингтон навел, Силлиқпўст, Королёк 100 ва бошқа навлари кўп экилади. Эқилгандан сўнг 3 — 4 йилда ҳосилга киради. Иссиқсевар ва намсевар. Қулай шароитларда 75 йилдан ортиқ яшайди ва ҳосил беради. Трифолиат, бигардия, 576бмаҳаллий навлар уруғларидан чиққан ниҳолларга пайванд қилинади. 4х2,5 м схемада экилади. Температура — 10°да ер усти қисми бутунлай нобуд бўлади. А. АҚСҲ, Испания, Италия, Хитой, Туркияда ҳамда Грузиянинг ғарбида кўп етиштирилади. Ўзбекистон ва Тожикистонда усти ёпи-ладиган махсус узун ўра (траншея)ларда, иссиқхоналарда ўстирилади (яна қаранг Ситрус мевалар).
Апелсиннинг аҳамияти
Сер сув, хушбўй, қимматбаҳо мевалари бутун дунёга машҳур. Апелсин меваси таркибида 6-8 фоиз шакар, 1,0-1,4 фоиз турли кислоталар, 1,0 фоизгача пектин моддалар. 60–100 мг % C витамини, маълум миқдорда А, Б1, Б2, РР витаминлар бор. Пўсти қалин ва шарбати кислотали бўлганлигидан таркибидаги витаминлар яхши сақланади. Апелсин жуда қадимдан энг яхши десерт мевалардан бири ҳисобланади. Апелсин меваларининг таъм сифатлари — қанд ва кислотанинг уйғунлиги, кучли хушбўй ҳиди уни фақатгина ситруслар орасида эмас, балки бошқа барча мевалар олдида ҳам биринчи ўринлардан бирига қўяди.
Экиш учун тайсия этиладиган навлари:
Сухуми, Гамлин, Первенец ва.ҳоказо.
Экиш схемаси:
Апелсин тўғри бурчакли схемада 4х2-2,5 ва шахмат тартибида экилганда 3х2-2,5 м схемада экилади.
Тупроққа ишлов бериш:
Тупроқни тайёрлашга сарфланадиган меҳнат ва моддий харажатлар кўп жиҳатдан иссиқхона майдонининг тўғри танланганлиги, тупрогнинг механик таркиби ва физик хусуси-ятлари, унумдорлиги ва рН муҳити, сизот сувларининг жойлашуви ва бошқа омилларга боғлиқ. Агар иссиқхона аввалдан фойдаланилиб келинаётган бўлса, ер дастлаб ўтмишдош экин ва бошқа қолдиқлардан пухта тозалана-ди. пухта текислаб олиш ситрус кўчатларини ўтқазишдан олдин бажариладиган муҳим тадбирлардандир. Майдон текислангач, тупроқ унумдорлигига боғ лиқ равишда органоминерал ўғитлар солинади ва 30-45 см чуқурликда шудгорланади. Ўғитлар чуқурча тубидаги тупроқ билан яхшилаб аралаштирилади. Ўсимлик илдизи минерал ўғиттларга бевосита тегиб қолмаслиги (бунда илдиз куйиб қолиши мумкин) учун аралашма устига юпқа қатлам тоза тупроқ сепилиб, унинг устига кўчат жойлаштирилади ва илдиз атрофи иссиқхонанинг унумдор тупроғи билан тўдирилади
Кўчатларни экиш:
Апелсин кўчатларини экиш чуқурлигига жиддий эътибор бериш талаб этилади. Уянинг кейинчалик чўкишини ҳисобга олган ҳолда экилган кўчатларнинг илдиз бўгзи тупроқ сатҳидан 2-3 см юқорида туриши лозим. Кўчат ўтқазиш пайтида ҳар қайси чуқурга яна 10–15 кг чириган гўнг, 100-150 г суперфосфат ва 50 г дан калий ўғ итлари солинади. Экишдан сўнг сугориш ўтказилади, суғориш меъёри ҳар бир ўсимлик учун 10 1 дан кам эмас. Намликнинг ўсимликлар томонидан буғлантириб юборилишини камайтириш ва кўчатларнинг яхши тутиб кетишини таъминлаш учун уларнинг 1/3 узунлиги қирқиб ташланади. Кўчатлар ўтқазилгандан кейинги дастлабки йилларда ўғитлар кўчат атрофига, тўрт ёшидан бошлаб ўсимлик танасидан 15 см масофада қаторнинг ҳар икки томонидан 1 м кенгликдаги полоса бўйлаб берилади. Дарахтлар 7-8 ёшга етганда уламинг умумий ривожланиш ҳажмига боғлиқ равишда ўғитлар қатор оралиғининг бутун эркин кенглиги бўйлаб берилади.
Парваришлаш:
0`збекистоннинг жанубий вилоятларида апелсин уч марта ўсади. Ўсув даври март охири — апрелда бошланади ва об-ҳаво шароитларига боглиқ равишда 195-210 кунгача давом этади. Пайвандтаг сифатида апелсин учун трифолиатадан, тошлоқ ерлар-да бигарадиядан, енгил тупроқларда апелсин уруғкўчатларидан, тувак ва оранжереяларда апелсин ва лимон уруғкўчагларидан фойдаланилади. Пайванд қилинган кўчатлар экилгандан сўнг йили ҳосилга киради. Ҳар йили ҳосил беради ҳосилдорлиги шароит яхши келган йилларда 20—.5 т/га гача. Ўсиш даврида (дастлабки 3 йил) асосий эътибор дарахтларниш муваффақиятли ўсиш асоси сифатида кучли ассимилясион юзани ҳосил қилишга қаратилади. Тўртинчи йилдан бошлаб шох-шаббасини шакллантиришда ортиқча бўлган (кесишган, тана марказини сояловчи) шохлар кесиб гашланади. Қолдирилган ҳар бир скелет шохнинг ўсиши учу эркин бўшлиқ мавжуд лозим. Бошқа адабиётларда эса шакл беришни тў ртинчи йилга қолдирмаслик ва уни ҳар йили ўтказиб, кераксиз шохларни қирқиш ёки қисқартириб туриш лозимлиги таъкидланади. Ўсиш ва ҳосил бериш даврида (5-10 йил) ҳам қирқиш гана ва скелет шохлардаги ғовлаб ўсувчи новдаларни қирқиб туриш билан чекланади. Мазкур тадбир ҳар йили апрел-майда ўтказилади, у шох-шаббанинг қалинлашиб кетиши ва озуқа моддаларниш ортиқча сарфланишига барҳам беради.
Ҳосилни йиғиб териб олиш:
Апелсин сифатининг стандартлари қуйидаги қатор кўрсаткичларга таянади:
- Меванинг ранги,
- Унинг сер-сувлиги,
- Шарбати таркибида эрувчан қуруқ моддалар ва кислоталар микдори ҳамда уларнинг ўзаро нисбати.
Мазкур талабларга жавоб бермайдиган мевалар сотиш учун яроқсиз ҳисобланади. Ҳосилни кеч йиғиб олиш кейинги йилги ҳосилдорликни пасайтиришни ҳамда мева беришдаги даврийликни кучайтириб юбориши ҳам мумкин. Мевалар махсус мева қирқувчи қайчиларда айнан гулкосага тақаб кесилади, чунки банди билан узилган мевалар яшик ёки бошқа идишларга жойланганда қўшни меваларнинг пўстини тешиб юбориши мумкин. Узилган мевалар махсус халта ва челакларга солинади, сўнгра қадоқлаш пунктида эҳтиёткорлик билан яшикларга ёки қутиларга терилади.
Адабиётлар
- Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон ёш фермерлар Кенгаши. — Т.: Ёшлар нашриёт уйи, 2018.
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |