Apokalipsis
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Апокалипсис (Қиёмат) (юн. апокалйпсис — башорат) — яҳудий ва христиан динларининг юзага келишига оид диний адабиёт намуналаридан бири; илоҳий кароматли ривоятлар. Яҳудий ва христиан динининг пайдо бўлиши жараёнида диний каромат хусусиятига эга бўлган кўп ёзувлар вужудга келган, лекин улардан фақат биттаси — „Иоанн (Юҳанно) каромати“ христианликда Библия канонига киритилган, қолганлари: „Қадимги аҳд“ асарларидан Ездра ва Варух апокалипсислари, „Янги аҳд“ адабиётидан Петр, Месс, Зостриан кароматлари ва ҳоказо апокриф (сохта) деб эълон қилинган. Шунинг учун апокалипсис термини христиан анъанасида фақат „Иоанн каромати“ (68—69-йилларда тузилган) га нисбатан ишлатилади. „Иоанн каромати“ ўз мазмуни билан „Қадимги аҳд“ ёзувларига яқин. Шундай бўлсада йирик руҳонийлар (мас, Лютер, Свингли) апокалипсисга гумон билан қараганлар.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |