Апоневроз (юн. апонеуросис: апо… ва неурон — пай) — таркибида қалин эластик ва коллаген толалар бўлган бириктирувчи сербар тўқима; баъзи сербар мускуллар пайи. Қўл-оёқ кафти терисининг остида, бошнинг сочли қисмида, қорин деворида ва бошқа жойларда бўлади. Апоневроз сербар мускулларни суяклар ёки бошқа тўқималар билан боғлайди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.