Ҳиндистоннинг Мадҳя-Прадеш штатидан топилган ХИИ асрга оид қумтошдан ясалган апсара ҳайкали.

Апсаралар[1][2] (Санскрит: अप्सरस्, ИАСТ: Апсарас, Пали: अच्छरा, романизация: Аcчарā[3][4], кхмер: អប្សរា[5], Таиланд: นางอัปสรา) – ҳинду ва буддист маданиятида осмонда яшаган илоҳий мавжудотлар синфига мансуб бўлган махлуқлар[6][7][8][9][10][11]. Улар ўз рақслари билан худоларни тинчлантиради деган тасаввур мавжуд бўлган[12].

Дастлаб улар булутлар ва сувларнинг аёл руҳи сифатида тасвирланган, кейинчалик эса „нимфа“ ёки „пари“ сифатида этироф этилган. Жанубий Осиё ва Жануби-Шарқий Осиё маданиятларининг ҳайкалтарошлик, рақс, адабиёт ва рассомлик асарларида улар муҳим ўрин тутади[13].

Апсаралар гўзал, ёш ва нафис мавжудотлар сифатида тасвирланади ҳамда хоҳлаган шаклга кира олиш қобилиятига эга деб ҳисобланади. Улар ўз жозибаси билан ҳар қандай кишини ўзига мафтун қила олади.

Апсаралар икки турга бўлинади: лаукика (дунёвий) ва даивика (илоҳий). Улар рақс санъатида моҳир ва кўпинча гандҳарвалар, яъни Индра сарой мусиқачиларининг рафиқалари бўлишади. Апсаралар худоларнинг саройларида яшаб, гандҳарваларнинг мусиқаси остида рақс тушиб, уларни завқлантиришади.

Индранинг саройида йигирма олтита апсара бўлиб, ҳар бири саҳна санъатининг турли жиҳатларини ифодалайди. Шу боис, уларни баъзан қадимги юнон Музаларига ўхшатишади. Апсаралар, шунингдек, ришиларни илоҳий кучга эришишига тўсқинлик қилиш учун ўз жозибаси билан мафтун қилишади. Энг машҳур апсаралар орасида Урваши, Менака, Рамбҳа, Тилоттама ва Гҳритачи бор[14][15].

Японияда апсаралар „Теннин“ (天人) номи билан танилган. Аёл апсаралар „Теннё“ (天女), эркак апсаралар эса „Теннан“ (天男) деб аталади.

Этимологияси

Варанаси (Банарес) даги ҳинду ибодатхонасида тасвирланган апсаралар. (1913-йил)

„Апсара“ сўзи санскрит тилидаги अप्सरस् (апсарас) сўзидан келиб чиққан бўлиб, бу унинг луғавий асосий шаклидир. Ушбу асосий шакл „с“ ҳарфи билан тугайди. Масалан, Рам маъбудининг номи Рāмас / Рāмаḥ каби номинатив бирлик шаклларидан фарқ қилади, чунки унинг асосий шакли Рāма.

Номинатив бирлик шакли अप्सरास् (апсарāс) ёки ёлғиз қўлланганда अप्सरा: (апсарāḥ) бўлиб, ҳинд тилида бу шакл अप्सरा (апсарā) га айланган. Инглиз тилидаги „апсара“ сўзи ҳам айнан шундан келиб чиққан деб тахмин қилинади.

Мониэр-Wиллиамс луғатида (1899) ушбу сўзнинг этимологияси अप् + √सृ дан ҳосил бўлган деб кўрсатилган бўлиб, „сувларда ёки булутлар орасида ҳаракат қилувчи“ деган маънони англатади[16].

Апсаралар кхмер тилида Апсара (អប្សរា Âбсâрéа) номи билан машҳур. Улар пали тилида Аcчарā, малай ва маранао тилларида Бидадари, таусуг ва синама тилларида Бираддали, ява, сундан ва бали тилларида Ҳапсари / Апсари ёки Видадари / Видядари, манипур тилида Ҳеллой ҳамда тай тилида Апсорн (อัปสร) деб аталади.

Манбалар

  1. ↑ Сурякант Трипатҳи Нирала. (2024). अप्सरा [Апсара (Ин Энглиш)]. Неw Делҳи, Индиа: Вани Пракашан. 172 пп. ИСБН 978-935-7-75687-7
  2. ↑ Яшпал. (2009). अप्सरा का शाप [Апсара ка шрап (Cурсе оф Нймпҳ) (ин Энглиш)]. (Репринт оф 1931). Неw Делҳи, Индиа: Ражкамал Пракашан. 171 пп. ИСБН 978-818-0-31382-0.
  3. ↑ Америcан Ориэнтал Соcиэтй. (1849). „Мемоир он Тҳе Ҳисторй оф Буддҳисм, реад бефоре тҳе Соcиэтй Май 24, 1844, бй Эдwард Э. Салисбурй, Профессор ин Яле Cоллеге“, ин ЖОУРНАЛ ОФ ТҲЕ АМЕРИCАН ОРИЭНТАЛ СОCИЭТЙ ВОЛ. И. Бостон, МА: Тҳе Америcан Ориэнтал Соcиэтй. п. 116.
  4. ↑ Стевенсон, А. эт ал. (2010). „апсара“, ин Охфорд Диcтионарй оф Энглиш. (3рд Эд.). Охфорд, Унитед Кингдом: Охфорд Университй Пресс. 2,069 пп. ИСБН 978-019-9-57112-3 cитед ин Боwкер, Ж. (2000). Тҳе Cонcисе Охфорд Диcтионарй оф Wорлд Религионс. Охфорд, Унитед Кингдом: Охфорд Университй Пресс. п. 78.
  5. ↑ Сингҳ, Жасмеэт „Эверйтҳинг Ёу Муст Кноw Абоут тҳе Апсара Традитионал Данcе – Греэн Cултурал Травел“ (эн-УС) (2016-йил 22-июл). Қаралди: 2024-йил 15-апрел.
  6. ↑ Ҳигҳам, C.. (2014). Энcйcлопедиа оф Анcиэнт Асиан Cивилизатионс. Н. Й., Унитед Статес: Фаcц Он Филе, Инc. п. 24. ИСБН 978-143-8-10996-1
  7. ↑ Тҳакур П., Калидаса, анд Артҳур W. Рйдер. (2012). „ГЛОССАРАЙ: Апсара“, ин АБҲИЖНАНСАКУНТАЛАМ (Тҳе Реcогнитион оф Сакунтала--А Wелл-кноwн Санскрит Плай бй КАЛИДАСА, Тҳе Греатест Поэт анд Драматист ин тҳе Санскрит Лангуаге.) (Импровисед Эдитион): Оригиналлй Транслатед бй Артҳур W. Рйдер. Н. C., Унитед Статес: Лулу Пресс, Инc. 202 пп. ИСБН 978-110-5-42805-0
  8. ↑ Мадҳумита Дутта анд Соумя Нараян Датта. (2021). „Тҳе Мйтҳологй оф тҳе Апсара Урвасиэ анд иц модерн интерпретатион бй Арундҳути Бҳадра“, ин УРВАСИЭ Фром Мйтҳологиcал То Постмодерн Рефлеcтионс. Wест Бенгал, Индиа: Cогнитион Публиcатионс. п. 52. ИСБН 978-939-2-205019
  9. ↑ Кумар, Ажит эт ал. (2020). Апсара Садҳана (Эвоcатион Магиc оф Анcиэнт Ҳинду Cелестиал Беаутиэс): Рамба, Урваси, Тилотама, Саси Деви, Канчанамала, Кулаҳарини, Ратнамала, Бҳусани анд Манй Море Информатион Регардинг Аттраcтион. Н.п.: Амазон Дигитал Сервиcес ЛЛC – КДП. 44 пп. ИСБН 979-865-8-82171-9
  10. ↑ К. Нараянасwами Аияр. (1915). ТҲЕ ПЕРМАНЕНТ ҲИСТОРЙ ОФ БҲАРАТА ВАРСҲА (Индиа) Вол. И. Тамил Наду, Индиа: Бҳаскара Пресс. п. 420.
  11. ↑ Стеwарт, П. анд Риэнжанг, W. (2020). Тҳе Глобал Cоннеcтионс оф Гандҳаран Арт Проcеэдингс оф тҳе Тҳирд Интернатионал Wоркшоп оф тҳе Гандҳара Cоннеcтионс Прожеcт, Университй оф Охфорд, 18-19тҳ Марч, 2019. Охфорд, Унитед Кингдом: Арчаэопресс Публишинг Лимитед. п. 240. ИСБН 978-178-9-69696-7
  12. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 43.
  13. ↑ „Апсара | Индиан религион анд мйтҳологй“ (эн). Энcйcлопедиа Британниcа. Қаралди: 2020-йил 15-апрел.
  14. ↑ Гопал, Мадан. Индиа тҳроугҳ тҳе агес К.С. Гаутам: . Публиcатион Дивисион, Министрй оф Информатион анд Броадcастинг, Говернмент оф Индиа, 1990 — 68-бет. 
  15. ↑  Чишолм, Ҳугҳ, эд. (1911) "Апсарас" Энcйcлопæдиа Британниcа 2 (11чи нашри) Cамбридге Университй Пресс п. 231 
  16. ↑ Мониэр-Wиллиамс, Мониэр, Сир; Леуманн, Эрнст; Cаппеллер, Cарл (1899). "апсара". апсара. Мотилал Банарсидасс Публишинг Ҳоусе. п. 59. ИСБН 978-81-208-3105-6. ҳттпс://боокс.гоогле.cом/боокс?ид=зУэзТфйм7CАC&қ=апсара. 

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.