Апт, орт- қадимги географик атама, довон демакдир. А. атамаси Маҳмуд Кошғарийнинг „Девону луғотит турк“ асарида, туркий руник ёзувлардаёқ уч-райди. Ҳозирги вақтда, асосан, географик номлар таркибида қолган. А. сўзидан тузилган жой номлари Қирғизистонда кўпроқ учрайди: Балғарт, Жангиарт, Кўчарт, Оғочарт, Туруғарт, Қайинарт, Қизарт, Қизиларт ва бошқа

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил