Апулей (Апулеиус) (тах. мил. 125, Мадавра, Шимолий Африка – тах. 180) – Қадимги Рим ёзувчиси. Юнон ва лотин тилларида ёзган. Бизгача 11 китобдан иборат „Метаморфоза“ („Олтин эшак“ номи билан ҳам машҳур) асари етиб келган. Бу асар шаҳвоний, маиший-ҳажвий ва диний мавзуда ёзилган. Бундан ташқари Рим чекка вилоятидаги турмуш ва ахлоқ тасвирланган. Апулей романлари мавзусидан Бокаччо, Сервантес ва бошқалар фойдаланган[1].

Апулеиус
Таваллуди тах. 124
Вафоти c. 170 (ёши 45–46)
Опера омниа, 1621
Апулей

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Апулей“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар