Aqba
Ақба (араб. – тоғ йўли, довон) – тарихий географик тушунча. 9 – Х асрларда арабийнавис географларнинг асарларида кўп учрайди. Х асрда форс тилида ёзилган „Ҳудуд ул-олам“ ва „Тарихи Табарий“ асарларида ҳам тилга олинади. Ҳозир бу атама, асосан, географик номлар таркибида қолган. Туркистон, Зарафшон ва Помир тоғларида ақба сўзидан тузилган ўнлаб довонни учратиш мумкин: Ақбабоши, Ақбаводиф, Ақбаи Оббурдан, Ақбаи Гишхун, Чоши ақба ва ҳоказо. Бу атама ахба, ағба, овға шаклларида Ўзбекистоннинг бир қанча жойларида турли хил маънода ишлатилади. Масалан, Самарқанд вилояти баъзи туманларида довонга чиқиладиган тик йўлни овға дейишади ва ҳоказо[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |