Ақча — ўтмишда Туркистонда савдо-сотиқ, тўлов муомалаларида нарх, баҳо, қиймат ўлчови бўлган пул бир-лиги. Аксарият ҳолларда ақча кумушдан зарб қилинган. Кумушнинг ранги оқ бўлгани учун ҳам, мазкур пул бирлиги ақча деб номланган; яъни ақ (оқ) — ча. Илк марта ақча истилоҳи Бариқ дарёси ҳавзасидан топилган қадимги туркий битик тош матнида қайд этилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил