Ar-Radiy
Абул Аббос Муҳаммад ибн Жаъфар ал-Муқтадир (арабча: أبو العباس أحمد (محمد) بن جعفر المقتدر; 909-йил 1-январ — 940-йил 13-декабр), кўпроқ ҳукмронлик номи ар-Радий биллоҳ (арабча: الراضي بالله[4]) билан машҳур, Аббосийлар халифалигининг 934-йилдан вафотига қадар ҳукмронлик қилган йигирманчи халифаси. 940-йил 13-декабрда 31 ёшида вафот этган. Ҳукмронлик даври халифанинг сиёсий ҳокимияти тугаши ва амир ул-умаро унвони учун курашадиган ҳарбий кучлар пайдо бўлиши билан фарқланади.
| ар-Радий биллоҳ الراضي بالله | |
|---|---|
| Халифа Мўминлар амири | |
|
934-йил Аҳвозда зарб қилинган ар-Радийнинг олтин динори | |
| Аббосийлар халифалигининг 20-халифаси | |
| Салтанат | 934-йил 24-апрел — 940-йил 12-декабр |
| Ўтмишдоши | ал-Қоҳир |
| Давомчиси | ал-Муттақий |
| Туғилиши |
Муҳаммад ибн Жаъфар ал-Муқтадир[1] 909-йил 1-январ[1] Бағдод[1] |
| Вафоти |
940-йил 13-декабр[2] (31 ёшда) Бағдод[2] |
| Дафн этилган жой |
Ар-Русафа, Ироқ |
| Турмуш ўртоғи |
Фарҳа[3] Рабаб[3] |
| Фарзандлари | ал-Аббос |
| Сулола | Аббосийлар |
| Отаси | ал-Муқтадир |
| Онаси | Залум |
| Дини | Ислом (Суннийлик) |
Ёшлик даври
Бўлажак халифа ар-Радий 909-йил 20-декабрда халифа ал-Муқтадир (ҳ. 908–932) ва Залум исмли юнон қул канизакдан туғилган[5][6]. Тўрт ёшида Миср ва Мағрибнинг номинал губернаторлигини қабул қилиб, бош қўмондон Муънис ал-Музаффар билан Мисрга жўнатилади. Бош қўмондон унга тарбиячи бўлади[6].
927-йилда Мунис ва ал-Муқтадир ўртасида келишмовчилик юзага келгач, Абул Аббос билан вазир Ибн Муқла отаси ва қудратли саркарда ўртасида воситачилик қилишга уриниб кўрган, аммо натижа бўлмаган[6]. 930-йилда Абул Аббос отасидан Сурия ноиблигини олса-да, Бағдодда яшаб, шаҳарнинг Муҳаррим кварталидаги саройида истиқомат қилган[6]. Кейинги йили Му’нис Абул Аббосни ўғирлаб, Сурияга олиб кетиб, ўша ерда халифа деб э’лон қилмоқчи бўлгани ҳақида миш-мишлар тарқалган. Бу ал-Муқтадирни хавотирга солиб, ўғлини ўзи билан бирга халифа саройида яшаш учун олиб келган[6].
932-йилда отаси ўлдирилгач, Абул Аббос номзоди халифаликка таклиф қилинган, аммо охир-оқибат амакиси ал-Қоҳир (ҳ. 932–934) сайланган[5][6]. Абул Аббос хавфли рақиб деб кўрилиб, қамалган. Мол-мулки мусодара қилинган. Шу билан ал-Қоҳир тахтдан туширилгунга (934-йил 24-апрел) қадар қамоқда қолган[5][6][7].
Халифалиги
Ўша давр тарихчиси Масъудий уни ташқи кўринишидан ёқимли, кўп атир ишлатадиган ва саховатли, сарой а’ёнларига берган дабдабали совғалари билан ажралиб турадиган киши сифатида та’рифлаган. Масъудийга кўра, халифа „ўтмишдаги одамлар ва воқеалар ҳақида гапиришдан завқланар, олимлар ва билимдонларни излар, уларни тез-тез ўз ҳузурига чақирар, улар билан эркин мулоқор қиларди“[8]. Кучли ал-Қоҳирдан фарқли ўлароқ, ар-Радий рамзий ҳукмдорга айланган. Шуҳратпараст одамлар эса давлат ҳокимиятини қўлга олган[5].
Таниқли собиқ вазир Али ибн Исо ал-Жарроҳ қаригани сабабли бу лавозимга қайта тайинланишдан бош тортгач, лавозимни ал-Қоҳирга қарши фитнага бошчилик қилган Ибн Муқла эгаллаган[5][7]. Бироқ ҳукмронлигининг дастлабки ойларида Муҳаммад ибн Ёқут 935-йил апрелида қулагунига қадар саройнинг энг кучли аъзоси бўлиб қолган. Шундан сўнггина Ибн Муқла тўлиқ бошқарувни ўз қўлига олган[5]. 935-йилда ҳукумат баъзи Ҳанбалий мутаассибларининг хатти-ҳаракати туфайли Бағдоддаги ғалаёнларга қарши чоралар кўришга мажбур бўлган. Оммавий кайфиятдан келиб чиққан ҳолда улар кўча-кўйда аҳолини кўтарган. Хусусий уйларга бостириб киришган, қаерда бўлса-да, шароб идишларини бўшатишган, мусиқа асбобларини синдиришган ва қўшиқчиларга ёмон муносабатда бўлишган. Савдо-сотиқ тафсилотларини ўрганишди, ашъарий рақибларини калтаклаб, ислом қонунлари ва одатларининг қатъий талқинига зид бўлган ҳар қандай ҳолатга нисбатан ўзбошимчалик билан ҳаракат қилган[5].
Бу вақтга келиб, халифалик олдида турган энг катта хавф Аббосийлар саройидаги ички низолардан фойдаланиб, ўз вилоятлари устидан назоратни кучайтириб, Бағдодга тўланадиган солиқларни ушлаб қолиш орқали марказий ҳукуматни таназзулга учратаётган вилоят ҳокимларининг мустақиллиги эди[7]. Ибн Муқла қўшни вилоятлар устидан ҳарбий куч билан назоратни тиклашга қарор қилиб, биринчи нишон сифатида Ҳамдонийлар назорати остидаги Жазирани танлаган. 935-йилда Ҳамдонийлар пойтахти Мосулни эгаллаш учун юриш бошлади, лекин Бағдодга қайтишга мажбур бўлган. 936-йилда Воситнинг исёнчи ноиби Муҳаммад ибн Раиққа қарши юриш бошлашга уриниш барбод бўлган. Ушбу сўнгги фалокат кучайиб бораётган молиявий инқирозга қарши тура олмагани билан бирга Ибн Муқланинг ҳокимиятдан қулашига олиб келган[9]. 936-йил апрел ойида Ибн Муқлани Муҳаммад ибн Ёқутнинг укаси ал-Музаффар ҳибсга олиши туфайли ар-Радий уни вазирлик лавозимидан бўшатишга мажбур бўлган[5].
Ибн Муқланинг лавозимдан олиниши Аббосий халифалари мустақиллигини тугатган. Кўп ўтмай, ар-Радий Ибн Раиқни янги амир ул-умаро (қўмондонлар қўмондони) лавозимига тайинлагач, у халифаликнинг амалдаги ҳукмдорига айланган. Халифа фақат Бағдод ва унинг яқин атрофи устидан назоратини ўзида сақлаб қолган. Барча давлат ишлари эса Ибн Раиқ ва унинг котиби қўлига ўтган[5][10]. Ҳатто жума намози хутбасида халифа билан бир қаторда амир ал-умаро номи ҳам зикр қилинган[5].
Ар-Радий одатда охирги ҳақиқий халифа сифатида тилга олинади. У жума намозида нутқ сўзлаган, файласуфлар билан кун масалаларини муҳокама қилиш учун йиғилишлар ўтказган ёки давлат ишлари бўйича маслаҳатлашган охирги халифа бўлган. Шунингдек, муҳтожлар ўртасида нафақа тарқатган ёки золим зобитларнинг қаттиққўллигини юмшатиш учун аралашган охирги халифа бўлган.
Шунга қарамай, у бошқа бир шахсга қарам ҳам эди. Ички сиёсат масаласида ўзининг қўлида жуда кам ҳокимият сақланиб қолган эди. Ташқи сиёсатда эса ундан ҳам кам мустақил эди. Бой Шарқ, бербер Африкаси, Миср, Сурия ва Месопотамиянинг катта қисми бой берилган. Мосул мустақил бўлган эди. Арабистон ярим ороли Қарматлар ва бошқа маҳаллий раҳбарлар қўл остида эди. Ҳатто Басра ва Воситда ҳам қўзғолонлар кўтарилган. „Юнонлар“нинг (Византия империяси) олдинга силжишини фақат „Халқ қиличи“ деб ном олган жасур Ҳамдоний шаҳзодаси Сайф уд-Давлагина тўхтатиб турган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Дуиндам, Ж.; Артан, Т.; Кунт, М.. Роял Cоурц ин Дйнастиc Статес анд Эмпирес: А Глобал Перспеcтиве, Рулерс & Элитес. Брилл, 2011 — 204-бет. ИСБН 978-90-04-20622-9.
- ↑ 2,0 2,1 Масуди 2010, с. 393.
- ↑ 3,0 3,1 ал-Зубайр, А.Р.И.; Қаддūмī, Г.Ḥ.. Боок оф Гифц анд Раритиэс, Ҳарвард Миддле Эастерн монограпҳс. Cентер фор Миддле Эастерн Студиэс оф Ҳарвард Университй, 1996 — 191-бет. ИСБН 978-0-932885-13-5.
- ↑ Боwен 1928, с. 336.
- ↑ 5,00 5,01 5,02 5,03 5,04 5,05 5,06 5,07 5,08 5,09 Зеттерстéэн 1995, с. 368.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 6,4 6,5 6,6 Öзайдıн 2007, с. 489.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 Кеннедй 2004, с. 194.
- ↑ Масуди 2010, с. 411.
- ↑ Кеннедй 2004, сс. 194–195.
- ↑ Кеннедй 2004, сс. 195фф..
Адабиётлар
- Боннер, Мичаэл „Тҳе wанинг оф эмпире, 861–945“, . Тҳе Неw Cамбридге Ҳисторй оф Ислам, Волуме 1: Тҳе Форматион оф тҳе Исламиc Wорлд, Сихтҳ то Элевентҳ Cентуриэс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2010 — 305–359-бет. ИСБН 978-0-521-83823-8.
- Боwен, Ҳаролд. Тҳе Лифе анд Тимес оф ʿАлí Ибн ʿÍсà: Тҳе Гоод Визиэр. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1928. ОCЛC 386849.
- Кеннедй, Ҳугҳ. Тҳе Пропҳет анд тҳе Аге оф тҳе Cалипҳатес: Тҳе Исламиc Неар Эаст фром тҳе 6тҳ то тҳе 11тҳ Cентурй, Сеcонд, Ҳарлоw: Лонгман, 2004. ИСБН 978-0-582-40525-7.
- Масуди. Тҳе Меадоwс оф Голд: Тҳе Аббасидс. Лондон анд Неw Ёрк: Роутледге, 2010. ИСБН 978-0-7103-0246-5.
- Öзайдıн, Абдüлкерим (2007). "Рâзî-Биллâҳ" (Туркиш). ТДВ Энcйcлопедиа оф Ислам, Вол. 34 (Османпазари – Ресулдар). Истанбул: Туркие Диянет Фоундатион, Cентре фор Исламиc Студиэс. 489–490 б. ИСБН 978-975-389-456-2. ҳттпс://исламансиклопедиси.орг.тр/рази-биллаҳ.
- Зеттерстéэн, К. В. (1995). "ал-Рāḍī би'ллāҳ". ин Босwортҳ, C. Э.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ВИИИ: Нед–Сам (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. п. 368. дои:10.1163/1573-3912_ислам_СИМ_6170. ИСБН 978-90-04-09834-3. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/сеарч?с.қ=ал-Р%C4%81%Э1%Б8%8Д%C4%АБ+би%27лл%C4%81ҳ&с.ф.с2_парент=с.ф.боок.энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2&сеарч-го=Сеарч.
- Тҳис техт ис адаптед фром Wиллиам Муир'с публиc домаин, Тҳе Cалипҳате: Иц Рисе, Деcлине, анд Фалл.