Arab Muhammadxon madrasasi
Араб Муҳаммадхон мадрасаси (ёки Арабхон мадрасаси) – Хоразм вилояти, Хива шаҳрининг Ичан қалъа ансамблидаги меъморий ёдгорлик. Обект даври 1616-йил ва 1838-йилларни ўз ичига олади. Ёдгорлик бугунги кунда „Ичан-қалъа“ маҳалласи, Заргарлар кўчаси, 27-уйда жойлашган.
| Мадраса | |
Араб Муҳаммадхон мадрасаси
| |
| Мамлакат | |
| Ҳудуд | Хоразм вилояти |
| Шаҳар | Хива |
| Манзил | Ичан қалъа МФЙ, Заргарлар кўчаси, 27-уй |
| Мактаб йўналиши | сунний |
| Мулкдор | Давлат мулки. „Ичан қалъа“ давлат музей-қўриқхонаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида |
| Мадраса тури | Катта |
| Меъморий услуб | Ўрта Осиё меъморчилиги |
| Бинокорлик ташаббусчиси | Араб Муҳаммадхон |
| Ҳомийлар | Араб Муҳаммадхон Оллоқулихон |
| Асосий сана: 1616 ва 1838-йиллар
| |
| Мақоми | Давлат ҳимоясида |
| Ҳолати | Хива „Ичан қалъа“ давлат музей-қўриқхонасининг Фонди (Захира хонаси жойлашган) |
Араб Муҳаммадхон мадрасаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2019-йил 4-октябрда Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган ва давлат муҳофазасига олинган[1]. Ҳозир „Ичан қалъа“ давлат музей-қўриқхонаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида давлат мулки ҳисобланади[2].
Тарихи
Араб Муҳаммадхон мадрасаси Муҳаммад Раҳимхон ИИ (Феруз) мадрасасининг орқа томонида қад ростлаган бўлиб, у дастлаб Арабшоҳийлар ўзбек сулоласининг ўн биринчи вакили, 1602—1621-йилларда Хива хони бўлган Араб Муҳаммадхон маблағи ва фармони билан 1616-йилда қурилган. Мадраса хонлик пойтахти Урганчдан Хива шаҳрига кўчирилиши муносабати билан 1838-йилда Оллоқулихон томонидан қайта тикланган ва пойтахт ўзгарганидан кейин қурилган биринчи мадрасага айланган. 1616-йилда қуриб битказилгач мадраса аҳоли орасида „Чўбин мадраса“ деб ҳам аталган. Мадрасанинг девори ёғочдан тикланиб, ичига хом ғиштлар терилиб, сомон сувоқ қилинган. Хиваликлар тилида бу усулда уй-жой қуришни „Нигирик“ (каркас) уй деб аташади. Мадраса ХИХ асрда Оллоқулихон хонлиги даврига келганда эскириб, таъмирталаб ҳолга келиб қолгач, хон уни қайтадан пишган ғиштдан икки қаватли қилиб қурдирган. Обект Ичан қалъанинг қоқ марказида, Муҳаммад Аминхон мадрасасидан унча узоқ бўлмаган жойда қурилган. Ушбу ёдгорлик Хиванинг бошқа меъморий ёдгорликлари ичида энг қадимийларидан бири саналади. Шунинг учун мадраса ўзига турли сайёҳларни ҳам жалб қилади. Бугунги кунда унда Хива „Ичон қалъа“ давлат музей-қўриқхонасининг Фонди, яъни Захира хонаси жойлашган[3].
Қурилиш услуби
Мадраса Хива аҳолисини ўқитиш учун мўлжалланганлиги сабабли Араб Муҳаммадхон ушбу мадрасани дастлаб бир қаватли, оддий синчли ва трапеция шаклида қилиб қурдирган. Серҳашам ишланган мадраса айвони Хива музейида сақланган. Оллоқулихон хонлиги даврида мадраса биноси мурабба тарҳли, пештоқ ва гумбазли қилиб қайтадан қурилган. Бош тарзидаги масжид ва ҳужралар икки қаватли бўлиб, икки бурчагида гулдасталари бор. Қолган томонларида жойлашган ҳужралар бир қаватли. Мадраса ҳовлисининг этагида олдини айвонли қилиб масжид қурилган[4].
Ёдгорлик бир неча бор қайта тикланди ва таъмирланди. Шундай қилиб у Хива хони Оллоқулихон даврида ҳозирги қиёфасини олди. Ҳозирги кунда мадраса биносининг фақат асосий фасади икки қаватли, қолган учта фасади эса бир қаватли. У даҳлиз, дарсхона ва масжид бўлган заллардан ҳамда бир қаватли ҳужралар билан айлана шаклида ўралган ҳовлидан иборат[4].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлилиги туфайли гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхати (ЎзР ВМ 05.12.2014 й. 335-сон қарорига илова) | Мажбуриятлар ва шартномалар тўғрисидаги умумий қоидалар | Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар | Фуқаролик ва оила қонунчилиги | ЎзР КонунчилигиМаълумотлар тизими „Тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлилиги туфайли гаров ва ипотека қўлланиши мумкин бўлмаган объэктлар рўйхати (ЎзР ВМ 05.12.2014 й. 335-сон қарорига илова)“ | НРМ.уз“. нрм.уз. Қаралди: 2023-йил 17-октябр.
- ↑ „МОДДИЙ МАДАНИЙ МЕРОСНИНГ КЎCҲМАС МУЛК ОБЕКТЛАРИ МИЛЛИЙ РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАСҲ ТЎҒРИСИДА“. 2023-йил 13-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-октябр.
- ↑ „Араб Муҳаммадхон мадрасаси“. Қаралди: 2023-йил 23-октябр.
- ↑ 4,0 4,1 ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил