Араб Неwс Нетwорк (АНН) Лондондан сунъий йўлдош орқали эфирга узатиладиган араб янгиликлар канали ҳисобланади.

Тарихи ва саҳифаси

АНН 1997-йилда ташкил этилган[1]. Ҳозирда телеканал Сурия президенти Башар ал-Ассаднинг биринчи амакиваччаси Сивар Асадга тегишли ҳисобланади[1]. Араб Неwс Нетwорк телеканал демократик ислоҳатлар олиб борилиши ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни мақсад қилиб олган.

Стансия 2004-йил ноябридан 2006-йил мартигача ҳар куни инглизча янгиликларни эфирга узатиб келган, бироқ 2006-йилдан бери 2014-йилгача фақат араб тилида эшиттиришлар олиб борди. Дастурни олиб ташлаш истаги бошқарувдаги ўзгаришларни акс эттирди. Рибал ал-Ассад 2006-йилдан 2010-йилгача Лондон бюроси директори лавозимини эгаллаган. У инглиз тилидаги дастурларни томошабинлар етишмаслиги сабабли бекор қилишга қарор қилди. Бироқ, 2010-йилдаги сўнгги бошқарув ўзгаришидан сўнг, янги мулкдор Сивар ал Асад араб тили билан бир қаторда инглиз тилидаги дастурлашни қайтадан жорий этишга қарор қилди. 2014-йилда Сивар Би-би-сининг Ҳардталк дастуридан олинган “Тҳе Энглиш Ҳоур”[2] деб номланган дастурни ишга туширди[3].

Араб Неwс Нетwорк телеканал молиявий қийинчиликларга дучор бўла бошлади, каналда катта ислоҳатлар олиб борила бошланди натижада каналнинг имиджи ва дастурларида ўзгаришлар олиб кирилди.

АНН авваллари Ҳотбирд ва Арабсатда эфирга узатилган, энди эса Нилесатда эфирга узатилмоқда[4]. Араб Неwс Нетwорк телеканали араб мамлакатларида ижтимоий ва иқтисодий сиёсий жараёнларни шарҳлаб ёритиб борувчи энг йирик телеканаллар сифатида қаралади.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Эдмунд Гҳареэб (2000-йил ёз). „Неw Медиа анд тҳе Информатион Револутион ин тҳе Араб Wорлд: Ан Ассессмент“ (ПДФ). Миддле Эаст Жоурнал. 54-жилд, № 3. 395–418-бет. 9 Марч 2014да асл нусхадан (ПДФ) архивланди. Қаралди: 5 Оcтобер 2014. {{cите магазине}}: сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим: |дате= (ёрдам)
  2. ↑ ЁуТубе. „Тҳе Энглиш Ҳоур“. Қаралди: 20 Жуне 2015. {{cите магазине}}: Cите магазине реқуирес |магазине= (ёрдам)
  3. ↑ Тҳе Энглиш Ҳоур wитҳ Wиллиам Моррис броадcасц он АНН он Тҳурсдайс ат тҳе фоллоwинг тимес: 15:00 Лондон БСТ, 14:00 ГМТ, 17:00 КСА, Репеатед: Тҳурсдай: 22:00 Лондон БСТ; Фридай анд Сатурдай: 08:00, 15:00 анд 22:00 Лондон БСТ; Сундай: 08:00 анд 15:00 Лондон БСТ
  4. ↑ Он Нилесат он тҳе фоллоwинг фреқуэнcй: Нилесат 12437 В 27500

Ҳаволалар