Arab yozuvi

Араб ёзуви - Араб давлатлари, Осиё ва Африканинг бир қанча бошқа тиллари учун ишлатиладиган ёзув тизимидир. У фойдаланадиган мамлакатлар сони бўйича дунёда иккинчи энг кўп қўлланиладиган ёзув тизими бўлиб, фойдаланувчилар сони бўйича эса (лотин ва хитой ёзувларидан кейин) учинчи ўринда ҳисобланади[1].
Бу ёзув дастлаб араб тилида матн ёзиш учун ишлатилган, айниқса Исломнинг муқаддас китоби Қур’он шу тилда нозил бўлган. Диннинг тарқалиши билан у кўплаб тил оилалари учун асосий ёзув сифатида қўлланила бошланди, бу эса янги ҳарфлар ва бошқа белгиларнинг бу тил алифбосига қўшилишига олиб келди. Ҳали ҳам уни ишлатадиган тиллар қуйидагилар ҳисобланади: форс, малай, уйғур, курд, панжоб, пушту, урду, кашмир бошқалар[2]. ХВИ асргача бу ёзув баъзи испанча матнлар учун асос бўлиб ҳам хизмат қилган. 1928-йилдаги тил ислоҳотидан олдин турк тилининг ёзув тизими ҳисобланган[3].
Ушбу ёзув ўнгдан чапга қия услубда ёзилган бўлиб, унда кўпчилик ҳарфлар алоҳида туришига, кейинги ёки олдинги ҳарфга қўшилишига қараб бир оз бошқача шаклларда ёзилади. Бироқ, асосий ҳарф шакли ўзгаришсиз қолади. Ёзувда катта ҳарфлар мавжуд эмас[4]. Аксарият ҳолларда ҳарфлар ундошлар ва бир нечта унлиларни ўз ичига олади, шунинг учун кўпчилик араб алифболари абжадлар бўлиб, сорани, уйғур, мандарин ва серб-хорват каби баъзи тиллар учун ишлатиладиган алифбо ҳисобланади. Бу араб хаттотлиги анъанаси учун ҳам асос бўлиб хизмат қилади.
Тарихи
Араб алифбоси набатий алифбосидан[5][6] ёки тўғридан-тўғри сурёний алифбосидан[7] олинган бўлиб, уларнинг иккаласи ҳам оромий алифбосидан (яҳудий-иброний алифбосини ҳам пайдо қилган) олинган. Бу ўз навбатида, Финикия алифбосидан келиб чиққан деб тавсифланади. Оромий ёзувидан ташқари Финикия ёзуви ҳам юнон алифбосини пайдо бўлишига сабаб бўлган.
Келиб чиқиши
Милоддан аввалги ВИ—В-асрларда марказий Иорданиянинг Петра шаҳри атрофига шимолий араб қабилалари кўчиб кела бошлашган ва ушбу ҳудудда қиролликка асос солган. Бу одамлар (ҳозирги қабилалардан бири Набату номидан Набатийлар деб аталади) араб тилининг шеваси бўлган набатий араб тилида гаплашган. Милоддан аввалги ИИ—И асрларда[8][9] Набатий алифбосининг биринчи маълум бўлган ёзувлари оромий тилида (бу алоқа ва савдо тили бўлган) ёзилган бўлса-да, араб тилининг айрим хусусиятларини ўз ичига олган. Улар оромий алифбоси шаклида ёзганлар ва у икки шаклга бўлинган: бири ёзувлар учун („монументал набатий“ деб номланган) ва иккинчиси, кўпроқ қия, шошилинч равишда ёзилган ва бирлаштирилган ҳарфлар билан папирусга ёзиш учун мўлжалланган[10]. Ушбу қия шаклдаги ёзув тури монументал шаклдаги ёзувга тобора кўпроқ таъсир кўрсатиб, аста-секин араб алифбосига ўта бошлади.

Манбалар
- ↑ „Арабиc Алпҳабет“. Энcйcлопæдиа Британниcа онлине. 2015-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 16-май.
- ↑ Маҳинназ Мирдеҳгҳан. 2010. Персиан, Урду, анд Пашто: А cомпаративе ортҳограпҳиc аналйсис. Wритинг Сйстемс Ресеарч Вол. 2, Но. 1, 9-23.
- ↑ „Эхпосиcиóн Виртуал. Библиотеcа Наcионал де Эспаñа“. Бне.эс. 2012-йил 18-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 6-апрел.
- ↑ Аҳмад, Сед Баракат.. Интродуcтион то Қур'аниc сcрипт, 11 Жануарй 2013. ИСБН 978-1-136-11138-9. ОCЛC 1124340016.
- ↑ Груэндлер, Беатриcе. Тҳе Девелопмент оф тҳе Арабиc Сcрипц: Фром тҳе Набатеан Эра то тҳе Фирст Исламиc Cентурй Аccординг то Датед Техц (эн). Счоларс Пресс, 1993 — 1-бет. ИСБН 9781555407100.
- ↑ Ҳеалей, Жоҳн Ф. „ИИ - Тҳе Оригин оф тҳе Арабиc Алпҳабет“, . А Бриэф Интродуcтион то Тҳе Арабиc Алпҳабет (эн). Сақи, 2012-02-13. ИСБН 9780863568817.
- ↑ Сеннер, Wайне М.. Тҳе Оригинс оф Wритинг (эн). У оф Небраска Пресс, 1991 — 100-бет. ИСБН 0803291671.
- ↑ „Набатаэан абжад“. www.омниглот.cом. Қаралди: 2017-йил 8-март.
- ↑ Навеҳ. „Набатеан Лангуаге, Сcрипт анд Инсcриптионс“.
- ↑ Тайлор, Жане. Петра анд тҳе Лост Кингдом оф тҳе Набатаэанс (эн). И.Б.Таурис, 2001 — 152-бет. ИСБН 9781860645082.
Ҳаволалар
- Униcоде ҳарманлама диаграммалари — шакл бўйича сараланган араб ҳарфларини ўз ичига олади
- Нима учун миянгизнинг ўнг томони араб тилини ёқтирмайди (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-10-03 санасида архивланган)
- СИЛнинг Нон-Роман Сcрипт Инитиативе томонидан араб шрифтлари
- Алексис Неме ва Сéбастиэн Паумиэр (2019), „Араб унлиларини ўтказиб юборишга бардошли луғат қидириш орқали тиклаш“, Ланг Ресоурcес & Эвалуатион, жилд. 53, 1-65-бетлар. арХив ; дои