Арабхонайиболо — Бухоро вилояти, Бухоро туманидаги аҳоли пункт номи[1]. Тумандаги аҳоли пункти номи. Топоним икки қисмдан иборт: арабхонайи боло. Биринчи қисм араб+хона+и шаклида бўлиб, араб -топонимнинг асосий, хона — топонимик индикатор, -и эса форсий изофа ҳисобланади. оло форс-тожикча сўз бўлиб, юқори, баланд томон каби маънонларда қўлланади. Луғатда ммазкур сўзнинг ўндан ортиқ маъноси шарҳланган. Булар жумласига „нарсанинг юқори қисми“, „нарсанинг юзаси“, „бош“, „юқори“, „тепа“, „нисбатан юқорилик“ [34, 225] ва бошқаларни киритиш мумкин. Топоним таркибида боло сўзи „нисбатан юқорилик“ маъносини касб этган. Қуйи юқори, баланд — паст, бош — адоқ, бош — этак, юқори — этак, боло — поён каби ўринга, жойга нисбатланиб қишлоқ, маҳалла, кўчаларни номлаш бўлган. Арабхонайиболо „араблар яшайдиган юқори қишлоқ“ манўсига эга[2].


Манбалар

  1. ↑ Ражабов Қ, Ҳайитов Ш, Содиқов Ф. Бухоро туман тарихи (қисқача ма’лумотнома). Тошкент: Тафаккур, 2015 — 52-бет. 
  2. ↑ Адизова Н. Бухоро тумани топонимлари. Тошкент: Навро’з, 2020 — 115-бет.