Арад — Руминия ғарбидаги шаҳар, 595 Арад жудесининг маъмурий маркази. Аҳолиси 190 минг кишидан зиёд. Бухарест — Будапешт магистралидаги йирик темир йўл тугуни. Машинасозликнинг йирик маркази. Тўқимачилик, озиқ-овқат, кимё ва ёғочсозлик саноати мавжуд. Мебел ишлаб чиқарилади. Ветеринария институти бор. Шаҳар ХИИ асрдан маълум.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил