Арагонит

Арагонит — карбонатлар синфига мансуб минерал. Кимёвий формуласи CаCОж. Кўпинча СрCО3 бирикмаси аралашган бўлади. Қаттиқлиги, 3,5 — 4. С.оғ 2,9 — 3. Ранги оқ, кулранг, бинаф-ша рангдан қорагача. Кристаллари иг-насимон, агрегатлари тармоқланган. Хиллари: конхит — марварид (хитин билан бирга) ва моллюскалар чиғаноғининг са-даф қатлами таркибининг асосий қисми; нўхаттош — А.нинг сементлашган оо-литлари. Гидротермал ва гиперген йўл билан ҳосил бўлади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил