Aral samali
Арал самали (қорақалпоқча: «Арал Самали» Но'кис футбол клубı/«Арал Самали» Нөкис футбол клубы) – Ўзбекистон таркибидаги суверен Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида фаолият кўрсатган собиқ ўзбек ва қорақалпоқ футбол клуби[1].
| Файл:ОРОЛпфc.пнг | |
| Тўлиқ номи | Арал самали футбол клуби |
|---|---|
| Лақаби |
Оролликлар Орол шамоли |
| Асос солинган | 1976-йил |
| Тугатилган | 2022-йил |
| Туран стадиони | |
| Сиғими | 9.300 |
| Бош директор | Даулетмурод Бекмуродов |
| Бош мураббий | Темур Турдиэв |
| Лига | Ўзбекистон Про лигаси |
| Ўрни | 10-ўрин |
Арал самали ёки Орол шамоли жамоаси Қорақалпоғистондаги энг қадимги ва энг машҳур клуби ҳисобланади. Орол денгизи номи билан аталган (Орол – қисқартирилган ном)[2].
Тарихи
Қорақалпоғистондаги биринчи футбол клуби 1976-йил Нукусда „Амударё“ (шаҳар ва республика ҳудудидан оқиб ўтувчи дарё шарафига) номи билан ташкил этилган бўлиб, у 1989-йилгача шу ном остида СССР футбол мусобоқаларида иштирок этган.
1976—1984-йилларда у СССР Иккинчи лигасида иштирок этган, аммо бу йиллар давомида унчалик муваффақиятга эриша олмаган. СССР Иккинчи лигасидаги энг яхши ютуғини 1978-йилда (14-ўрин) қўлга киритган. 1984-йилда жамоа Иккинчи лига турнир жадвалида сўнгги, 20-ўринни эгаллага ва СССР мусобоқаларини тарк этган. Кейинчалик жамоа 1985—1989-йиллар оралиғида Ўзбекистон ССР мусобақаларида ўйнашни давом эттирган ва Ўзбекистон ССР чемпионати ва кубогида иштирок этган.
1990 ва 1991-йилги мавсумларда у СССР Иккинчи қуйи лигасида қатнашиб, 10 ва 11-ўринларни эгаллаган. 1990-йилда клуб „Аралводстроэвец“, 1991-йилдан 1999-йилгача эса „Орол“ номи остида мусобоқаларда иштирок этган[3].
СССР парчаланиб, Ўзбекистон мустақилликка эришгач (1991-йилнинг иккинчи ярмида) Ўзбекистон миллий чемпионати 1992-йилдан ўтказила бошланган.
Ўзбекистон олий лигасининг дебют мавсумида „Орол“ клуби ҳам мамлакатнинг 16 та жамоаси қатори Олий лигадан ўрин олган. Натижада Суперлиганинг дебют мавсумида жамоа 14-ўринни эгаллаган[4]. 1994-йили „Орол“ клуби турнир жадвалида 15-ўринни эгаллаб, биринчи лигага тушиб кетган. Нукус клуби 1994-йилги мавсумни қўшганда 3 мавсум давомида Олий лигада иштирок этган ва Ўзбекистон Биринчи лигасига тушиб кетган. Ўзбекистон Биринчи лигасида 1995-йилдан 1999-йилгача иштирок этган. 1999-йилги мавсум Орол лигада 9-ўринни эгаллаганига қарамай, Ўзбекистон футбол федерациясининг ҳар бир вилоятдан олий лигада камида биттадан жамоа бўлиши тўғрисидаги қарори ва лигадаги жамоаларни оширилиши сабабли регламентда кўзда тутилмаган ҳолда Олий лигага йўл олган.
2000—2005-йилларда „Турон“ номи остида Ўзбекистон мусобоқаларида иштирок этган. 2000 ва 2001-йилги мавсумларда Туран (Турон) номи остида Олий лигада иштирок этган. Олий лигага қайтган дастлабки мавсумида жамоа 15-ўринни эгаллаган. 2001-йилги мавсумда клуб таркиби кучсизланиши сабабли 17-ўринни эгаллаган ва яна қуйи лигага тушиб кетган[5][6]. 2002-йилги мавсумда жамоа Ўзбекистон биринчи лигасида 12-ўринни эгаллаб ўз ўрнини сақлаб қолганига қарамай, молиявий қийинчиликлар сабабли 2003-йилги мавсумда жамоа биринчи лигадаги иштирокини тўхтатган.
2003-йилдан 2006-йилгача клуб молиявий қийинчилик сабабли Ўзбекистон иккинчи лига бахслари, Қорақалпоғистон минтақавий лигасида иштирок этган. 2006-йилда Нукус клуби Ўзбекистон иккинчи лигасининг финал босқичи, ўтиш турнирида иштирок этган холда Ўзбекистон Биринчи лигаси йўлланма олган. Профессионал лигага тўрт йиллик танафусдан кейин қайтган жамоа 2007-йилдан Жайҳун номи остида Ўзбекистон биринчи лига ўйинларида иштирок эта бошлаган. 2012-йилдан 2019-йилгача Орол номи остида мусобоқаларда иштирок этган. 2020-йилги мавсум клуб номи „Арал самали“ деб ўзгартирилган. 2022-йилги мавсум сўнгида клуб молиявий муаммолар сабабли[7][8][9] Ўзбекистон Про лигасидаги иштирокини ва профессионал клуб сифатидаги фаолиятини тўхтатган[10][11].
2021-йилда жамоа Ўзбекистон Про лигасида иштирок этади[12][13][14][15][16][17][18].
Номлар ўзгариши
| 1976—1989 | Амударё Нукус |
| 1989—1990 | Аралводстроэвец |
| 1991—1999 | Орол Нукус |
| 2000—2005 | Туран (ўзбекча: Турон / Турон) |
| 2006 | НОЗСК |
| 2007—2011 | Жайҳун Нукус |
| 2012—2019 | Орол |
| 2020—2022 | Арал самали |
Арал самали жамоаси ҳақида қизиқарли фактлар
1. 1976-йили Нукусда „Амударё“ жамоаси тузилди ва шундан сўнг клубнинг номи 6 марта ўзгарган[19].
2. 1990-йили „Аралводстроэвец“, 1991-йилдан 1999-йилгача „Орол“, 2000-йилдан 2006-йилгача „Турон“, 2006-йили „НОЗК“, 2007-йили „Жайҳун“ деб ўзгарган бўлса, 2012-йилдан 2020-йилгача яна „Орол“ номи остида фаолият юритган. 2020-йилдан „Арал самали“ ёки „Орол Шамоли“ номи остида фаолият олиб борган.
3. Нукусликлар 1992—1994 ва 2000—2001-йиллар мавсумида Олий лигада ҳаракат қилган бўлса[20], 1995—1999 ва 2002, 2007—2018 ва 2021—2022-йилларда Ўзбекистон Про лигасида иштирок этган. 2019—2020-йилларда Ўзбекистон биринчи лигада о'йнаган. 2003—2006-йилларда Ўзбекистон иккинчи лигаси, маҳаллий Қорақалпоғистон лигасида иштирок этган.
4. Клуб 1976-йилдан 1984-йилгача ва 1990—1991-йиллар давомида Совет Иттифоқининг иккинчи лигасида ўйнаган.
5. 1991-йили Нукус клуби Совет Иттифоқининг Иккинчи лигаси 9-ҳудудида 11-ўринни эгаллаган. Бу клубнинг Собиқ Иттифоқ давридаги энг яхши натижасидир.
6. 1993-йили „Орол“ жамоаси Олий лигада 11-ўрин билан чемпионатни якунлаган. Бу клубнинг чемпионатдаги энг юқори натижасидир[21][22][23].
7. „Орол“нинг бугунги кундаги уй стадиони ҳисобланадиган „Турон“ ўз бағрига 9300 мухлисни сиғдира олади[24].
8. Нукусликлар Олий лига доирасида „Пахтакор“га қарши ўз майдонларида кечган 5 ўйиннинг 3 тасида ғалаба қозонишган[6].
9. Россиянинг „Кубан“ жамоасини бир неча йил бошқарган машҳур мутахассис Владимир Александрович Бражников 1982—1983-йилларда Нукуснинг „Амударё“ жамоасида бош мураббий бўлган.
10. Ўз вақтида „Пахтакор“, „Бухоро“ ва „Нефтчи“ каби жамоалар дарвозаларини қўриқлаб 2 марта Ўзбекистон чемпиони бўлган Денис Иванков фаолиятини 1990-йили „Орол“ жамоасида бошлаган.
11. „Пахтакор“ клуби ва Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган мураббий Равшан Ҳайдаров футболчилик фаолиятида 1988—1989-йиллар давомида Нукуснинг „Аралводстроэвец“ жамоаси сафида 72 ўйинда 10 та голга муаллифлик қилган.
12. Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ дарвозабони Александр Лобанов 2011-йили Нукуснинг „Жайҳун“ жамоаси таркибида Биринчи лигада тўп сурган.
13. Ўзбекистон терма жамоаси билан Осиё ўйинларида ғолиб бўлган машҳур дарвозабон Бердах Алланиязов 1991—1994 ва 2000-йили нукусликлар шарафини Олий лигада ҳимоя қилган. Бердах терма жамоа таркибида 8 ўйин ўтказган.
14. Қорақалпоқ футболи фахри ҳисобланадиган Неъматулло Қуттибоев „Орол“ жамоаси сафида Собиқ Иттифоқ Иккинчи лигаси ва Ўзбекистон Олий лигаси ўйинларида 37 та гол урган.
15. Нематулло Қуттибоэв Ўзбекистон терма жамоасида энг кўп гол урган қорақалпоғистонлик футболчи ҳисобланади. У терма жамоа либосида 14 ўйинда 5 та голга муаллифлик қилган[25].
Маҳаллий мусобақалар
| Мавсум | Лига | Ўзбекистон кубоги | Энг яхши тўпурар | Мураббий | |||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Див. | Ўрин | Ў | Й | Д | М | УГ | ЎГ | О | Футболчи | гол | |||
| 1992 | Ўзбекистон Олий лигаси | ||||||||||||
| 1993 | |||||||||||||
| 1994 | |||||||||||||
| 1995 | Ўзбекистон Биринчи лигаси | ||||||||||||
| 1996 | |||||||||||||
| 1997 | |||||||||||||
| 1998 | |||||||||||||
| 1999 | |||||||||||||
| 2000 | Ўзбекистон Олий лигаси | ||||||||||||
| 2001 | |||||||||||||
| 2002 | Ўзбекистон Биринчи лигаси | ||||||||||||
| 2003 | Ўзбекистон Иккинчи лигаси | ||||||||||||
| 2004 | |||||||||||||
| 2005 | |||||||||||||
| 2006 | |||||||||||||
| 2007 | Ўзбекистон Про лигаси | ||||||||||||
| 2008 | |||||||||||||
| 2009 | |||||||||||||
| 2010 | |||||||||||||
| 2011 | |||||||||||||
| 2012 | |||||||||||||
| 2013 | |||||||||||||
| 2014 | |||||||||||||
| 2015 | |||||||||||||
| 2016 | |||||||||||||
| 2017 | |||||||||||||
| 2018 | |||||||||||||
| 2019 | Ўзбекистон Биринчи лигаси | 3 | 20 | 10 | 3 | 7 | 34 | 34 | 33 | Иккинчи босқич | |||
| 2020 | Ўзбекистон Биринчи лигаси | 8 | 17 | 7 | 4 | 6 | 33 | 29 | 38 | Иштирок этмаган | 11 | ||
| 2021 | Ўзбекистон Про лигаси | 8 | 20 | 3 | 6 | 11 | 21 | 27 | 15 | Гуруҳ бсоқичи | 6 | ||
| 2022 | 10 | 26 | 4 | 2 | 20 | 15 | 97 | 14 | Иккинчи босқич | 3 | |||
Клуб рамзлари
Стадион
Жамоанинг уй аренаси 9300 томошабинга мўлжалланган "Турон" стадионидир.
Ютуқлар
- Ўзбекистон Олий Лигаси:11-ўрин (1): 1993-йил
- Ўзбекистон кубоги: 1/8 финал босқичи (4): 1993, 1997, 1998, 2008
- Ўзбекистон Биринчи Лигаси: 4-ўрин (2): 2011, 2014
Жорий таркиби
Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.
У21
У19
Бош мураббийлар
| Йиллар | Бош мураббий |
|---|---|
| 1976-йил | Маълумот йўқ |
| 1977-йил | Артём Фалян |
| 1978-йил | Виталий Виткалов |
| 1979-йил | Яков Капров |
| 1980—1981-йиллар | Маълумот йўқ |
| 1982—1983-йиллар | Владимир Бражников |
| 1984-йил | Акмал Азизхўжаев |
| 1985—1989-йиллар | Маълумот йўқ |
| 1990—1993-йиллар | Жангабай Буранов |
| 1994—2009-йиллар | Аниқ маълумотлар йўқ |
| 2010—2016 | Нематулло Қуттибоэв |
| 2016—2017-йиллар | Тимур Турдиэв |
| 2018 - ҳозирги кунгача ичида. | Қувват Туреэв[65] |
| 2021—2022 | Тимур Турдиэв |
Жамоада тўп сурган машҳур футболчилар
Денис Иванков
Марат Мифтахутдинов
/
/
Олег Лашников
/
Равшан Ҳайдаров
Александр Швиденко
Николай Эм
Улуғбек Юнусов
Бердах Алланиязов
Нематулло Қуттибоэв
Қодир Иброҳимов[66]
Хенис Жумабоэв
Тимур Искандеров
Асқар Казбеков
Александр Лобанов
Алберт Яфаров
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ ҳттпс://инт.соccерwай.cом/теамс/узбекистан/жайкҳун-нукус/
- ↑ „Қорақалпоқ футболи ҳақида қизиқарли маълумотлар“. 2023-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-апрел.
- ↑ „Узбекистан - Таблиця дат заснування“. 20 березня 2016да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8 травня 2016.
- ↑ Узбекистан – Лист оф Фоундатион Датес
- ↑ Узбекистан – Лист оф Наме Чангес – РСССФ
- ↑ 6,0 6,1 „“Орол” Олий лигада қандай иштирок этган?“. 2023-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-апрел.
- ↑ „"Арал Самали" лойиҳаси бир йилга ҳам етмадими? Қорақалпоғистонга катта футбол керак эмасми?“ (2021-йил 6-октябр).
- ↑ „Эшитдик-да! "Арал Самали" Янгиерга бормайди“ (2022-йил 15-ноябр).
- ↑ „ФИФА "Арал Самали"га нисбатан трансфер тақиқи тайинлади“ (2022-йил 8-октябр).
- ↑ „“Орол” ХХИ асрнинг биринчи ўн йиллигида Биринчи лигада қандай иштирок этди?“. 2023-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-апрел.
- ↑ „“Орол” охирги йилларда Биринчи лигада қандай иштирок этди?“. 2023-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-апрел.
- ↑ „Арал“, г. Нукус
- ↑ ФC Арал Нукус матчес анд ресулц
- ↑ ҳттпс://чампионат.асиа/уз/неwс/танишинг-арал-самали-2021-[сайт ишламайди]
- ↑ „"Орол" биринчи даврани қандай ўтказди?“. 2023-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-апрел.
- ↑ „"Орол"нинг ушбу мавсумдаги натижалари ҳақида фактлар“. 2023-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-апрел.
- ↑ „Наврўздан Наврўзгача. Охирги 4 йилда “Орол”да энг кўп гол урган 10 футболчи“. 2023-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-апрел.
- ↑ „Охирги 7 йилда қорақалпоғистонлик футболчилар олий лигада нечта гол уришди?“. 2023-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-апрел.
- ↑ „"Арал Самали" лойиҳаси бир йилга ҳам етмадими? Қорақалпоғистонга катта футбол керак эмасми?“. 2021-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-апрел.
- ↑ „1:7 ва "Орол"нинг олий лигадаги бошқа энг йирик маг'лубиятлари“. 2023-йил 25-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 25-апрел.
- ↑ „"Орол"нинг олий лигадаги севимли рақиблари ТОП-5“. 2023-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-апрел.
- ↑ „"Орол"нинг олий лигадаги энг қийин рақиблари ТОП-5“. 2023-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-апрел.
- ↑ „“Орол” Ўзбекистон кубокларида қандай иштирок этган?“. 2023-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-апрел.
- ↑ „"Орол" ҳозир қайси стадионда ўйнамоқда? ФОТО“. 2022-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-апрел.
- ↑ „Қорақалпоқ футболи ҳақида қизиқарли малумотлар“ (14 ной 2017). 2022-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-август.
- ↑ "Танишинг Арал Самали-2021"
- ↑ „Айбек Шамшетов“. 2024-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-апрел.
- ↑ Омирбек Примбетов[сайт ишламайди]
- ↑ Шарапат Бекимбетов[сайт ишламайди]
- ↑ „Улуғбек Бекбўсинов“. 2023-йил 3-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-апрел.
- ↑ Улуғбек Янгибоев[сайт ишламайди]
- ↑ „Емберген Жумабоев“. 2023-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-апрел.
- ↑ „Ажинияз Турениязов“. 2024-йил 19-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-апрел.
- ↑ „Айдос Алламбергенов“. 2024-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-апрел.
- ↑ Фозилжон Собиров[сайт ишламайди]
- ↑ „Ислам Сейтназаров“. 2022-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-апрел.
- ↑ „Жамшид Боранбаев“. 2023-йил 3-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-апрел.
- ↑ „Жамшид Гулмирзаев“. 2023-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-апрел.
- ↑ „Миржалол Қурбонов“. 2024-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-апрел.
- ↑ „Қуаниш Базарбаев“. 2024-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-апрел.
- ↑ „Русланбек Менлимуратов“. 2024-йил 15-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-апрел.
- ↑ „Темур Машарипов“. 2024-йил 23-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-апрел.
- ↑ „Алберт Сдиков“. 2023-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-апрел.
- ↑ „Азамат Илясов“. 2023-йил 4-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-апрел.
- ↑ „Бауржан Кеунимжаев“. 2023-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-апрел.
- ↑ „Эрбол Сейтназаров“. 2022-йил 27-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-апрел.
- ↑ „Эркинбай Жаметов“. 2023-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-апрел.
- ↑ „Жасур Тожибоев“. 2021-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-апрел.
- ↑ „Жавлон Примбетов“. 2024-йил 15-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-апрел.
- ↑ „Мирас Карлибаев“. 2021-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-апрел.
- ↑ „Миржалол Қосимов“. 2024-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-апрел.
- ↑ „Мийирбек Қалмурзаев“. 2024-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-апрел.
- ↑ „Мурод Мамбетов“. 2024-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-апрел.
- ↑ „Норхон Шерипов“. 2023-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-апрел.
- ↑ „Расул Мусаев“. 2023-йил 1-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-апрел.
- ↑ „Суннатилло Мамадалиев“. 2021-йил 18-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-апрел.
- ↑ „Зулпуқар Куанишбаев“. 2023-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-апрел.
- ↑ „Амир Абдиризаев“. 2024-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-апрел.
- ↑ „Арислан Юсупбаев“. 2023-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-апрел.
- ↑ „Айбек Ро'зимов“. 2021-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-апрел.
- ↑ „Азамат Бобожонов“. 2024-йил 15-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-апрел.
- ↑ „Марлен Тугелбаев“. 2024-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-апрел.
- ↑ „Махсет Калбаев“. 2024-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-апрел.
- ↑ „Наврўз Алимов“. 2024-йил 23-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-апрел.
- ↑ „«Орол»га янги мураббий келди“. 2023-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-апрел.
- ↑ „Ўтмишнинг машҳур футболчиси, қорақалпоғистонлик Қодир Ибрагимов билан суҳбат“. 2023-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-май.
Ҳаволалар
- Арал самали Трансфермаркт сайтида жамоа профили
- Арал самали Соccерwай сайтида жамоа профили
- Арал самали (Wайбаcк Мачине сайтида 22-октабр 2020-йил санасида архивланган)
- Арал самали Соccерпунтер сайтида жамоа профили
- Арал самали[сайт ишламайди] Фоотбаллзз сайтида жамоа профили
- Арал самали (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-04 санасида архивланган) Wилдстат сайтида жамоа профили
- Арал самали Фоотбаллфаcц сайтида жамоа профили
- Арал самали Миллий терма жамоалар сайтида жамоа профили