Aralash mulk
Аралаш мулк — турли мулк шаклларининг бирлашуви натижасида пайдо бўладиган мулк. Аралаш мулк турли мулк соҳиблари ҳисса (пай)ларининг қўшилишидан юзага келади. Келишувга биноан бу пай ҳар хил бўлиши мумкин, лекин мулк эгаларидан биронтасининг ҳукмрон бўлишига йўл берил-майди. Аралаш мулк соҳиблари ҳаражатлар ва фойда-зарарни баҳам кўрадилар. Амалиётда Аралаш мулкда хусусий, жамоа ва давлат мул-клари бирлашади ва аралаш жамиятлар пайдо бўлади. Ўзбекистонда мулкий ислоҳотлар натижасида1995-йилдан бошлаб Аралаш мулк бўлган кор-хоналар юзага келди. Ҳозирги даврда уларнинг кенг тарқалган шакли ҳиссабай мулк иштироки турлича бўлган давлат-аксиядорлик корхоналаридир.1996-йил Аралаш мулк корхоналарида меҳнат унумдорлиги бошқа хўжаликлар кўрсаткичидан 5,6-марта, давлат сектори-дагидан эса 1,2-марта юқори бўлди, аммо Аралаш мулкнинг амал қилиш доираси ҳозирча анча тор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |