Аралск — Козоғистоннинг Қизилўрда вилоятидаги шаҳар (1938-йилдан), Орол денгизининг шимоли-шарқий тарафида. Темир йўл стансияси. Аҳолиси 31,4 минг киши (1991). Кўтариш-транспорт, электр-механика жиҳозлари заводлари, „Оролсулфат“ комбинати, тикувчилик фабрикаси бор. А. 1905-йилда Оренбург — Тошкент темир йўл қурилиши муносабати билан вужудга келган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил