Арашон — Чатқол тизмаси билан Қизилтўр тизмаси орасидаги довон. А. орқ-ли Оҳангарон водийсидан Оқбулоқ сойи водийсига ўтилади. Бал. 3112 м. Довоннинг жануби-шарқий ён бағри ясси, шимоли-ғарбий ён бағри тик. А. октабрнинг иккинчи ярмида қор билан қопланиб, май ойида қори эриб кетади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил