Arashonsoy
Арашонсой — Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Поп туманининг шимолий қисмида жойлашган сой, Оҳангарон дарёсининг ўнг ирмоғи, Чатқол ва Қизилтўр тизмалари қўшилган ердаги булоқлардан бошланади ва жануби-шарқий йўналишда 2000 м дан ҳам баланд Бетагалик қўйтош ясситоғлигини кесиб ўтади. Арашонсойга жами 8 та ирмоқ қўшилиб, шулардан энг йириклари Чингулсой, Кўкжал ва Шўрбулоқсойлар ҳисобланади. Узунлиги 19 км. Арашонсой қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Июн ойида сой суви тошади. Йиллик сув сарфининг 76 фоизи март — июл ойларида оқади, сувлари Наманган вилояти Поп тумани ерларини суғоришда фойдаланилади.
| Арашонсой | |
|---|---|
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 19 |
| Сув оқими | |
| Бошланиши | Оҳангарон дарёсининг ўнг ирмоғи, Чатқол ва Қизилтўр тизмалари қўшилган ердаги булоқлар |
| Жойлашуви | |
| Давлат | Наманган вилояти Ўзбекистон |
| Туман | Поп тумани |
Арашансойнинг юқори оқимида шу номдаги кўллар мавжуд бўлиб, улар сайёҳлар учун жуда машҳур туристик манзилгоҳлар ҳисобланади. Ўрта оқимда Арашансой кенг тоғ водийсидан оқиб ўтади. Қуйи оқимида эса сойнинг баландлиги кескин пасайиб, кўплаб шаршаралар билан тор дара бўйлаб оқади.
Этимологияси
„Арашан“ сўзи туркий тилдан таржима қилинганда „иссиқ минерал булоқ“ деган маънони англатади. Сибир ва Мўғулистонда „Арасан“ (арсан) сўзи термал булоқларга нисбатан ҳам қўлланади[1]. Арашансойнинг юқори оқимида, кўллардан унча узоқ бўлмаган қисмида маҳаллий аҳоли томонидан шифобахш деб эъзозланадиган термал булоқ (36,7 °C) мавжуд[2].
Тавсифи
Йилнинг исталган вақтида Аршансой сувининг ҳарорати +36,7 даража бўлади. Геологларнинг фикрича, сой сувининг бундай доимий бир хил ҳароратда бўлишининг маҳаллий геометрал сувларнинг келиб чиқиши ёки вулқон фаоллигига ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Аршансойга ташриф буюриш учун Тошкентдан Фарғона водийсига қараб, Эртош қишлоғидаги Қамчиқ довонига етиб бормасдан А-373 „Тошкент-Ўш“ халқаро автомобил йўлидан ўтилади. Шундан сўнг ҳужжатларни текшириш ва чегара постида рўйхатдан ўтилади. Кейинчалик тупроқ йўллари бўйлаб соатига 30 км тезликдан ошмаган ҳолда яна 60 километр масофа юрилади ва Тошкент ва Наманган вилоятлари ўртасидаги маъмурий чегара — Келимчиқ ариғи бўйлаб Аршансойга етиш мумкин.
Сойнинг ўзида бир қанча кўллар мавжуд бўлиб, жуда кичик, термал булоқ ёнида жойлашган кўл Хўжа-Арашон деб аталади. Ушбу кўл суви мавсумга қараб, баъзида қуриб ҳам қолади. Унинг орқа қисмида, Арашонсойнинг тош каналида деярли 1 км узунликда Узун кўл деб номланувчи яна бир кўл мавжуд. Кўлнинг нариги томонида ботқоқлик жойлашган. Узун кўлнинг ўнг қирғоғидан 200 м баландликда Думалоқ кўл, ундан ҳам баландроқ қисмида, яъни денгиз сатҳида 2795 м баландликдаги қиррали қоялар орасида суви жуда совуқ бўлган Юқори кўл жойлашган бўлиб, ушбу кўлнинг чуқурлиги ҳалигача аниқланмаган[3].
Манбалар
- ↑ Словар по гидрогеологии и инженерной геологии. Статя „Арсан“
- ↑ „Арашанские озёра“ (ру).
- ↑ „Арашанские озера — святилище над облаками“.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |