Арава, ароба — юк ва одам ташишга мўлжалланган, улов қўшиб ишлатиладиган қадимги транспорт тури. Арава шоти (ара-вашоти), тегарчик (ғилдирак) ва ўқ каби асосий қисмлардан тузилган. Шоти 4,5 м ча узунликдаги иккита отёғоч (отлиқ), 8 та погона, икки сўлоқ ва айғиздан ибо-рат. Отёғочлар мирза-теракдан ишланади. Шоти (оралиғи 70 — 80 см) учларида от бўйинчасини маҳкамлашга хизмат қиладиган биттадан тешиклари бўлади.

Тегарчик (ғилдирак) гупчак, тўғин, кегай, беллик, араватемир, аравамих ва ёстиқ каби қисмлардан иборат. Араватемир, аравамихлар темирдан, бошқа қисмлар қайрағочнинг чайир тури (бужун)дан ясалади. Ўқ — йўғонлиги 40 см, 2,5 м узунликдаги силлиқланган ёғоч бўлиб, икки учи тегарчик гупчагига киритилади ва устига аравашоти миндирилади. Юрганда шоти жилиб кетмаслиги учун унинг остига сўлоқ ўрнатилади. аравалар икки, уч ва тўрт ғилдиракли бўлади. Қўшиладиган уловга кўра, от арава, туя арава, ҳўкиз арава, эшак арава каби хиллари фарқда-нади.

Баъзи Шарқ мамлакатлари (Бирма, Ветнам, Ҳиндистон)да одам (рикша) тортадиган икки ғилдиракли аравалар ҳам бор. Шакли ва тузилишига кўра, очиқ арава, соябонли арава, ағдарма арава, катта ғилдиракли қўқон арава, кичик ғилдиракли кўтак арава ва бошқа хиллари бор. Хоразм аравалари шаклан бошқачароқ бўлгани учун хоразмча арава дейилади. араванинг илк намуналари милоддан аввалги 3-минг йиллик охирига тўғри келади.

Евросиё ва Шимолий Африка ҳудудларидан арава тасвирлари кўплаб топилган. Жанговар аравалар қадимги Шарқ давлатлари — Бобил, Хитой, Ҳиндистон ва бошқа мамлакат қўшинларида бўлган. Қадимги ҳинд қаҳрамонлик эпоси „Маҳабҳарата“ (милоддан аввалги 10 — ВИИИ асрлар)да баён қилинишича, Шимолий ва Жанубий Ҳиндистон халқлари иштирок этган буюк жангда жанговар араваларда жанг қилинган.

Александр (Искандар Зулқарнайн) ҳам ўз юришларида аравадан кенг фойдаланган. Мисрликлар икки ғилдиракли бир кишилик араваларда урушишган. Ўзбекистон ҳудудидан сополдан ишланган тўрт ғилдиракли (Олтинтепа қадимги шаҳар ҳаробаси, милоддан аввалги 4-минг йиллик — 2-минг йилликлар), қуйма олтиндан мў’жаз ишланган икки ғилдиракли (Амударё хазшаси, милоддан аввалги 4 — ИИ асрлар) аравалар топилган, Афросиёб деворий расмларида жанговар арава тасвирланган.

„Бобурнома“да ёзилишича, урушларда аравадан мудофаа воситаси (чеп) сифатида фойдаланилган. Дунё халқларининг кундалик ҳаётида араванинг аҳамияти беқиёс катта бўлган. Автомобил ва бошқа транспорт воситалари яратилгунга қадар арава асосий транспорт воситаси ҳисобланган. Ҳозир ҳам халқ хўжалигида, айниқса, қишлоқ жойларда 593 аравадан фойдаланилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил